Шомуродов “Женоа”га қарши ўйинда ҳужум марказида!
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги иккита ғалабали учрашувдан кейин Римга қайтиб, “Рома”нинг машғулотларига киришиб кетди. Элдор машғулотларни яхши кайфиятда ўтамоқда.
Италия футболини ёритиб келаётган манбаларнинг аксарияти бош мураббий Даниэле Де Росси “Женоа”га қарши ўтказиладиган навбатдаги учрашувда ўзбек ҳужумчисига бошланғич таркибдан жой беришини кутмоқда. Бу манбалар “Рома” мураббийлар штабига Элдор Шомуродовни бошланғич таркибда ўйнатиш бўйича ўз вариантларини таклиф қиляпти.
Sports.uz портали Италия оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Шомуродовга оид маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
Италияда ижарадан қайтиб, нималарга қодирлигини кўрсатган Элдор Шомуродов кўп муҳокама қилиняпти. Бу легионернинг “Атланта Юнайтед”га трансфери амалга ошмай қолди ва у энди “Рома” таркибида ўзига жой очишга ҳаракат қиляпти.
“Специя” ва “Кальяри”даги ижаралардан кейин ўзбек футболчиси “Рома” бераётган янги имкониятга жиддий ёндашмоқда.
Яқинда Шомуродов биттадан голи ва ассисти билан Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғизистон устидан ғалабасини таъминлади. Сардор сифатида ўйнаган футболчи жамоада етакчилиги ва маҳоратини намойиш қилди.
29 ёшли ҳужумчи “Женоа” билан бўладиган баҳсда бошланғич таркибда ўйнашга даъвогарлик қилмоқда. У “Рома”да ўзини кўрсатиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга тайёр.
Шомуродов ижобий ўсишни сақлаб турибди. Элдор “Эмполи”га қарши ўтказилган учрашувдаги самарали ўйинини Ўзбекистон терма жамоасидаги баҳсларда ҳам давом эттирди.
Қирғизистон билан бўлган мураккаб ўйинда “Рома” ҳужумчиси дастлаб ҳисобни тенглаштирди, кейин жамоадошининг ғалаба келтирган голига ассистентлик қилди.
Элдор “Рома”да захира ҳужумчиси бўлганига қарамай, ўз мамлакати терма жамоасининг асосий ўйинчиси ва етакчиси ҳичобланади. Буни жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш турнирларида намойиш қилди.
Легионернинг “Рома” бошланғич таркибида майдонга тушиши эҳтимоли катта эмас, лекин учрашув давомида Даниэле Де Росси унга имконият бериши аниқ.
Осиёда кучли терма жамоалар бўй кўрсатмоқда. Жаҳон чемпионат саралаш турнирида Япония кетма-кет иккита ғалабани тантана қилди. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам кўрсаткичлар идеал даражада.
Марказий Осиёнинг икки терма жамоаси ўртасидаги дуэл ўзбекистонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ҳисобда икки марта ортда қолганига қарамай, “оқ бўрилар” вазиятни ўнглай олди. Улар Элдор Шомуродов, Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўруновнинг голлари эвазига 3:2 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Терма жамоаларга кетган ўйинчиларнинг бари Римга қайтди. Бош мураббий Даниэле Де Росси “Женоа”га қарши ўйин олдидан уларнинг жисмоний тайёргарлигига баҳо бериши талаб этилади.
Мураббийлар штаби олдинги чизиқда вариантлар қидирмоқда. Жароҳат олган Артём Довбикнинг ўрнини босишнинг энг осон ва содда йўли расмий учрашувларда “Рома”нинг ягона голига муаллифлик қилган Элдор Шомуродовни илк дақиқалардан ўйнатишдир. Бу вариант танланса, ўзбек футболчисига қанотлардан Матиас Суле ва Алексис Салемакерс ёрдам бериши мумкин. Украиналик марказий ҳужумчи ўйинчигача сафга қайтгани билан баҳсни захира ўриндиғида бошлаши кутилмоқда.
Бу вариантда ҳужум чизиғи қандай кўринишини қуйидаги схемада кўриш мумкин.
Иккинчи вариантда ҳам Элдор Шомуродов ягона марказий ҳужумчи сифатида илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилади. Бу тактик схемада Аргентина терма жамоаси ҳужумкор футболчилари – Матиас Суле ва Пауло Дибала ўзбек легионерининг ортида ўйнаб, уни қўллаб-қувватлашига тўғри келади. Бироқ, аргентиналик жуфтликнинг марказий ҳужумчи ортида ўйнатиш тактикаси “Эмполи”га қарши беллашувда самара бермади.
Бу вариантда ҳужум чизиғи қандай кўринишини қуйидаги схемада кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Генуя шаҳри мезбонлик қиладиган “Женоа” ва “Рома” ўртасидаги баҳс 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.
Европадаги легионеримиз ғалабага тайёрланяпти (фото)
Европани забт этишга кетган ўзбек футболчиси ҳақида маълумотлар
Рақибда бунақа талантлар йўқ! Ўзбекистон, Шомуродов ва Ўруновга қандай баҳо беришди?
Шомуродов “ДиСу”га қарши!
Шомуродовга Европада яна имконият беришга қарор қилишди!
Фикрлар