Европадаги легионеримиз ғалабага тайёрланяпти (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари – Отабек Шукуров, Азизбек Турғунбоев ва Ҳусниддин Алиқулов янги мавсумни Туркия Суперлигасида бошлаган эди.

Отабек Шукуров “Кайсериспор”дан Саудия Арабистонининг “Ал-Файҳа” клубига трансфер қилинганидан кейин  бу чемпионатда икки ўйинчимиз қолди. “Кайсериспор” ўзбек легионерининг кетишини 28 ёшли ярим ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилиниши учун мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиш истаги билан боғлади.

Турклар эркин агент мақомида келган Шукуровнинг трансфери клуб ғазнасига 400 минг евро келтиргани ва кейинги савдодан 30 фоиз улуш олиш ҳуқуқи берилганини мамнуният билан қабул қилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг сентябрь ойидаги йиғинларига жалб қилинган Азизбек Турғунбоев “Сивасспор” таркибида бўлажак баҳсларга тайёргарликни бошлаб юборгани хабар берилди.

- “Сивасспор” футболчилари “Газиантеп” билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўришни давом эттирмоқда. Бош мураббий Бюоент Уйғун бошчилигида ташкил этилган машғулотларда футболчилар тактик тайёргарлик машқларини бажаряпти.

Футболчилар кунлик машғулотларни икки томонлама ўйин билан якунламоқда.

Бу галги машғулотга ўз мамлакатлари терма жамоаларига жалб қилинган Азизбек Турғунбоев, Амирхон Башйигит ва Самуэль Мутуссами ҳам қўшилди ва фаол ишлади.

14 сентябрга белгиланган “Газиантеп” қарши ўтказиладиган бешинчи тур учрашуви олдидан яна битта машғулот бор. Бироқ у журналистлар ва мухлислар учун ёпиқ тарзда ўтказилади, - деб ёзди izmirgundemhaber.com сайти.

Таъкидлаш жоизки, “Сивасспор” мавсумни муваффақиятли бошлаган эди. Дастлабки турда кучли клублардан бири “Трабзонспор” билан дуранг ўйнаган сивасликлар, кейинги беллашувда “Кайсериспор” майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Бироқ кейинги икки турда “Сивасспор” юқори ўринлар учун курашаётган жамоалар – “Эюпспор” ҳамда “Бешиктош”га имкониятни бой берди.

Азизбек Турғунов жамоасининг навбатдаги рақиби – “Газиантеп” ҳозирча иккита учрашувда майдонга тушиб, биттадан ғалаба ва мағлубият қайд этган. Экспертлар бўлажак беллашувда “Сивасспор”нинг имкониятини юқори баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Азизбек Турғунбоев “Навбаҳор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистон чемпионатида “Пахтакор” жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Бир неча позицияда муваффақиятли ўйнай оладиган легионеримиз 2024 йилнинг февралида “Пахтакор”дан “Сивасспор”га кўчиб ўтди. Айни пайтда Азизбек жамоасининг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади ва янги мавсумда чемпионатнинг тўртала учрашувида ҳам иштирок этди.

Турғунбоев Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2018 йилдан бери ҳозиргача 34 та учрашув ўтказган. Бу ўйинларда универсал футболчимиз Таиланд терма жамоаси дарвозасини икки ўйинда ҳам ишғол қилган. Шунингдек, кучли терма жамоалар – Мексика ва Австралия дарвозабонларини ҳам бир мартадан ожиз қолдирган.

Европани забт этишга кетган ўзбек футболчиси ҳақида маълумотлар

Рақибда бунақа талантлар йўқ! Ўзбекистон, Шомуродов ва Ўруновга қандай баҳо беришди?

Шомуродов “ДиСу”га қарши!

 

Шомуродовга Европада яна имконият беришга қарор қилишди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!