Шомуродов кейинги тур майдонга туша оладими? Элдорнинг ҳолати бўйича маълумот
"Женоа"нинг "Наполи"га қарши ўйинида Элдор Шомуродов қайдномага киритилмагач, кўпчиликни ҳамюртимиз нега учрашувни ўтказиб юборгани қизиқтирди.
Генуяликлар устози Давиде Баллардинининг маълум қилишича, Шомуродов машғулотларда оёғидан бироз жароҳатланган. Шу боис, у неаполликларга қарши беллашувда майдонга туширилмаган. Унинг оёқ мушаклари чўзилиб, шикастлангани учун ўйингача тиклана олмаган. Шомуродов навбатдаги турга қадар сафга қайтиши кутилмоқда. Аммо, у ўйинда иштирок этадими ёки йўқ, буни мураббий шифокорлар билан маслаҳатлашгач, ҳал қилади. Бу ҳақда Италия нашри хабар берди.
"Женоа" навбатдаги ўйинни 13 февраль куни сафарда "Торино"га қарши ўтказади.
Фикрлар