Шомуродов мухлисларига яхши янгилик!

Кучли бешлик чемпионатлари доирасига кирувчи Италия А Серияси ҳам старт олди. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ҳозирча “Рома”га мухлислик қиламиз. Сабаби Элдор Шомуродов ҳамон Рим клуби футболчиси ҳисобланади.

Кейинги пайтда ўзбекистонлик легионер “Рома”ни тарк этиши ҳақида жуда кўп хабарлар чиқди. Бу мавзуга доир муҳокамалар ҳали тингани йўқ.

Жозе Моуриньо Португалиядаги асосий тайёргарлик йиғинидан сўнг ҳамюртимиз ҳаракатларидан ҳайратга тушмаганини эълон қилганидан сўнг, Элдорнинг бошқа клубга ўтказилиши яна кун тартибига қайтганди.

124bf8c70031973f3bce9cc96768227c

Шомуродовга даъвогарлар кам бўлмади. Италиянинг ўзидан “Монца”, “Болонья”, “Сассуоло”, “Торино”, Англиядан “Вулверхэмптон”, Туркиядан “Галатасарой” ва “Трабзонспор”, Саудия Арабистонидан “Ал-Ҳилол”. Яна Германия томонлардан чорловлар борлиги айтилди. Футболчимизнинг агентлари ҳам Шомуродов фаолиятида ўзгариш бўлиши мумкинлигини инкор қилмади.

Ҳозирги пайтда ҳам юқорида келтирилган жамоалардан бир нечтаси ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича ўзбек футболчисини ўз сафига қўшиб олишдан умидвор бўлиб турибди.

Мана шундай паллада Жозе Моуриньо кутилмаган ишни амалга оширди. Португалиялик мутахассис Элдордан умидини тўлиқ узмаган кўринади. Жозе ҳамюртимизнинг биринчи турдаги рақиб “Салернитана”га қарши ўйинга олиб келди.

Бу ҳақда “Рома”нинг расмий аккаунтида ҳам, журналист Якопо Алипранди ўз твиттерида ҳам маълумот берди.

- Жозе Моуриньо ва пойтахтлик бошқа ўйинчилар қаторида трансфер савдолари марказида бўлган Элдор Шомуродов ҳам Салерно шаҳрига келди, - деб хабар тарқатди Якопо Алипранди.

 Бошланган чемпионат “Рома” учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Жозе Моуриньо шогирдлари Чемпионлар лигаси йўлланмаси, Италия кубоги ва Европа лигаси бош соврини учун курашади. Айримлар “бўрилар” скудеттога даъвогарлик қилишини ҳам кутяпти.

Клуб раҳбарияти ҳам ана шу мақсадда мураббийлар штаби талаб қилган деярли барча ўйинчилар – Миле Свилар, Неманья Матич, Жоржиньо Вейналдум, Меҳмет Зеки Челик, Пауло Дибалани олиб келди. Ҳозирча, Шомуродовнинг Римни тарк этмагани Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белоттининг трансферини тўсиб турибди.

0074d52be112cd4625a6996433544c36

“Рома” чемпионатни сафар учрашуви билан бошлайди. “Салернитана” фаолиятининг катта қисмини қуйи лигаларда ўтказгани боис, пойтахтликлар билан у қадар кўп тўқнаш келмаган. Жамоалар 1945 йилдан бери А Серияда ўзаро саккиз маротаба рўбарў келган. Шу ўйинларнинг олтитаси ўтган асрга тўғри келади.

Янги асрда бу жамоалар ўтган мавсумда куч синашди. Ҳар икки учрашувда Жозе Моуриньо шогирдларининг қўли баланд келди. Умумий ҳисобда “бўрилар” бу галги рақиб устидан етти марта зафар қучиб, бир бор имкониятни бой берган. Тўплар нисбати “Рома” фойдасига – 19:7.

Демак, Элдор Шомуродов жамоа билан Салернога келган экан, бошланғич таркибда бўлмаса ҳам, захирадан ўйинга қўшилишига умид қиламиз.

Шомуродовга ҳеч қачон харидор бўлмаганмиз!

“Рома” Шомуродов учун сўраётган янги нарх “Болонья”ни жумбушга келтирди!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
14/08/2022 10:46
Омад!!!