Шомуродов ноёб талант!

А Серияда 23-тур учрашувларида давом эттирилмоқда. Италия кубогини ғалаба билан бошлаб олган Жозе Моуриньо шогирдлари энди бор эътиборини яхши кайфият билан А Серия ўйинларига қаратади.

рома

“Рома” мазкур турда “Эмполи” меҳмони бўлади. Рақиб Италия чемпионатида ўз олдига юқори мақсадлари қўя олмайдиган ўртамиёна жамоа. Шу боис, кўпчилик римликлар сафардан ғалаба билан қайтишига ишонч билдиряпти.

Қолаверса, ўзаро ўйинлар статистикаси ҳам пойтахтлик “бўрилар”нинг устунлигидан далолат беради. Шу пайтга қадар бу икки жамоа А Серия ва Италия кубогида 31 маротаба тўқнаш келган. Шулардан 21 тасида “Рома” зафар қучган. Яна олтита баҳсда кучлар тенг келган бўлса, “Эмполи” ўз майдонида тўртта учрашувда кичик фарқ билан ғалаба қозонган.

“Эмполи”нинг “Рома” устидан сўнгги ғалабаси 2007 йилнинг 17 февралида қайд этилган.

Бўлажак беллашув олдидан “Рома” мухлислари Италия кубоги доирасидаги баҳсда “Лечче” дарвозасини ишғол қилган Элдор Шомуродовга Жозе Моуриньо томонидан кўпроқ ўйин амалиёти берилишини кутмоқда.

Sports.uz портали “Рома” мухлисларининг клуб ижтимоий тармоқларида Шомуродов ҳақида қолдирган фикрларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилишда давом этади.

esult_gol_-Shomurodov_AB03068-1-758x505

Sara Cavicchia

Шомуродов – “қотил” ҳужумчи. Унга майдонга мослашиши ва гол уриши учун 20 дақиқа кифоя. Бир неча ҳафта муқаддам “Сампдория” билан ўйинда ҳам шундай бўлганди. Мана “Лечче”га қарши баҳсда ҳам шу ҳолат такрорланди. Таркибда ҳар қандай ҳолатда майдонга тушиб, ўз голи билан вазиятни ўзгартириб юборадиган ўйинчининг борлиги бош мураббийнинг ютуғидир.

Giuseppe Giunco:

Яқинда Жозе Моуриньо Шомуродовни ҳаммага танқид қилганди. Элдор захирадан тушиб, гол урди. Жозе ўз ҳужумчисини қадрламаяпти.

Andrea Angelini:

Қишки трансферлар вақтида Борха Майоралнинг жавобини бериб, Шомуродовни олиб қолганимиз тўғри бўлди. Бу икки ҳужумчидан фақат Элдоргина Моуриньо қўллаётган тизимда ўзини кўрсата олади. Навбатдаги гол бунга далил бўлади.

Luca Betti (Andrea Angelini фикрига жавобан):

Моуриньо ўзбек ҳужумчисига кўпроқ ишонч билдирса ёмон бўлмасди. Менимча, агар Шомуродов мунтазам бошланғич таркибда ўйнаганидан Тэмми Абрахамдан кўп гол урган бўларди.

Gennaro Di Michele:

Элдор захирадан тушиб, иккита гол ва иккита ассис муаллифи бўлди. Бу жуда ноёб таланд. Захиридан ўйинга қўшилиб, жамоасини кучайтира оладиганлар жуда кам.

Debby De Pasquale:

Шомуродовнинг сўнгги ўйиндаги муваффақияти асосий таркибга йўл очишига умид қиламан. Мен уни Абрахамдан ҳеч бир жиҳати билан қолишмайди, деб ҳисоблайман. Англиялик ҳужумчи қимматга олингани учун доим бошланғич таркибда ўйнаяпти.

Giovanni Loiacono (Debby De Pasquale фикрига жавобан):

Фикрингизга қўшиламан. Мен келаси ёзда қайсидир Англия клуби Тэмми Абрахамни сотиб олишини кутяпман. Ана шунда Шомуродов асосий ҳужумчига айланади ва супертўпурар сифатида ўзини кўрсатади.

Andrea Zarlenga:

Шомуродовнинг ўйини ёқди. Гол ургани учун эмас. Ўйинга зўр қўшила олар экан. Кўп прессинг қўллади ва ҳимояга катта ёрдам берди.

orig_570867

Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган “Эмполи” ва “Рома” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 23 январь куни соат 22:00да бошланади.

“Рома” ва Шомуродовдан 18 та факт!

Моуриньо, Шомуродовга майдонда муносиб жой топиб бер!

Ўруновни расмий ўйинларда кутинглар!

Шомуродов ўзгарди!

Моуриньо авжида. У яна бир футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди!

“Рома” ҳужумчидан воз кечиб, янги футболчи трансферини эълон қилди!

Шомуродов Роналду ва Серхио Рамос қаторига қўшилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!