“Рома” ва Шомуродовдан 18 та факт!

“Рома” Италия кубогининг нимчорак финалида “Лечче” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучиб, бош соврин учун юришни давом эттирадиган бўлди. Жозе Моуриньо шогирдлари кейинги босқични Милан шаҳрида ўтказади. 

esult_gol_-Shomurodov_AB03068-1-758x505

9 февралга мўлжалланган чорак финал учрашувида римликлар амалдаги Италия чемпиони "Интер" билан рақобатлашади. "Рома" сўнгги бор 2007 ва 2008 йилларда икки марта Италия кубогини қўлга киритган финалларда айнан "Интер" футболчиларидан бош совринни олиб қўйган эди.

Sports.uz портали эътиборингизга Италия кубоги доирасида “Рома” ва Элдор Шомуродов томонидан қайд этилган фактни ҳавола қилади. Демак, улар билан танишамиз. 

  • Италия кубоги турнири бундан роппа-роса 100 йил муҳаддам – “Рома” ташкил этилишидан олдин бошланган.
  • 1927 йилда ташкил этилган “Рома” Италия кубогида илк бор 1937 йили финалга чиққан.
  • “Рома” жами 17 маротаба ҳал қилувчи финалда майдонга тушган.
  • Пойтахт клуби 9 марта кубокни қўлга киритган ва бу борада 14 та совринни ўзиники қилган “Ювентус”дан кейин иккинчи кўрсаткичга эга.

WCGAZ12_0K1E8A7A-593x443

  • Римликлар 8 маротаба финалда имкониятни бой берган.
  • - “Рома” сўнгги бор 2008 йили Италия кубоги соҳибига айланган.
  • - “Рома” охирги маротаба 2013 йили финалда ўйнаб, “Лацио”дан мағлуб бўлган.
  • - Жозе Моуриньо шогирдлари жорий мавсумда учинчи бор иродали ғалабага эришди. “Рома” Конференциялар лигасида “ЦСКА-София” (5:1), А Серияда “Кальяри” (2:1) ва Италия кубогида “Лечче”га (3:1) қарши учрашувларда биринчи гол ўтказиб, беллашув охиригача мағлубиятни ғалабага айлантирди.
  • -  “Рома” ўз тарихида 15 маротаба Италия кубоги доирасида 3:1 ҳисобини қайд этди. Айнан мана шу ҳисобдаги илк ғалаба 1937 йили “Торино”га, охиргиси 2010 йилда “Триестина”га қарши баҳсда кузатилган.
  • - Брайан Кристанте “рома” сардори сифатида 15-учрашувини ўтказди ва бу борада Морнезе ва Да Костага тенглашиб олди.
  • - “Рома” икки йилдан бери чорак финалга чиқа олмаётган эди. Римликлар сўнгги бор 2019-2020 йилги мавсумда Лоренцо Пеллегринининг дубли эвазига “Парма”ни енгиб, нимчорак финалдан ўтган эди.
  • - “Рома” уч йилдан бери Италия кубогида “Олимпико”да ғалаба қозона олмаётганди. Сўнгги бор уч йил муқаддам нимчорак финалда “Виртус Энтелла” Патрик Шикнинг дубли, Маркано ва Хавьер Пасторенинг биттадан гол эвазига 4:1 ҳисобида таслим қилинган.
  • - Тэмми Абрахам Римдаги илк мавсумида 29 та учрашувда голлари сонини 15 тага етказди.
  • - Генрих Мхитарян “бўрилар” сафида 100-учрашувини ўтказди. Юбилей баҳсини бир жуфт голли пас билан безади.
  • - Мараш кумбулла 451 кун давом этган голсиз сериясига барҳам берди. Бу албан ҳимоячисининг “Рома”га келганидан бери учинчи голи бўлди.
  • - Элдор Шомуродов “Рома” сафида ўзи иштирок этган барча турнирлар – А Серия, Конференциялар лигаси ва Италия кубогида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

4f5fbe53d8ad1b24046432d3970746d68c068733-4x3-x0y0w800h600

  • - Шомуродов легионер сифатида Италия кубогида иккита учрашув ўтказиб, уларнинг ҳар бирида самарали ҳаракатни амалга оширди. Ўтган мавсумда “Женоа” сафида “Сампдория”га қарши учрашувда голли пас берган эди, бу гал “Рома” ўйинчиси сифатида “Лечче” дарвозасини ишғол қилди.  
  • - Элдор ўйнаган Италия доирасидаги ҳар икки беллашувда 3:1 натижаси қайд этилган ва ҳисобни рақиб жамоалар очган.

Ўруновни расмий ўйинларда кутинглар!

Шомуродов ўзгарди!

“Реал” икки футболчисини "Рома"га бермади

“Ювентус” “Рома” ҳужумидан футболчи олади. У ким экан?

Моуриньо авжида. У яна бир футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди!

“Рома” ҳужумчидан воз кечиб, янги футболчи трансферини эълон қилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!