Шомуродов ОФК сўровномасида иштирок этмоқда!
Ёзги трансфер вақтида "Рома" клуби сафига бориб қўшилган легионеримиз Элдор Шомуродов Италия A Серияси 1-туридан ўрин олган "Фиорентина"га қарши баҳсда ассист муаллифига айланди.
Шунингдек, Конференциялар лигасида "Транбозспор" жамоаси билан беллашувда гол уришга муваффақ бўлди.
Ҳар ҳафта қитъанинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказади ОФК расмий сайтида бу сафар Шомуродовнинг номзоди ҳам эътироф этилди.
"Элдор Шомуродов - "Рома", Ўзбекистон
"Трабзонспор"га қарши ўйинда 82 дақиқа, 1 гол, узатмалар аниқлиги 90%
"Фиорентина"га қарши ўйинда 26 дақиқа, 1 ассист",-дея изоҳ қолдирди ОФК расмий сайти.
Ҳамюртимизнинг ғалабаси учун ўз ҳиссангизни қўшиш имкониятига эгасиз. Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этишингиз мумкин:
Фикрлар