Шомуродов ўйнаган ўйинда

Италия А Сериясининг 32-турида “Женоа” ўз майдонида “Беневенто”ни қабул қилди.

Голларга бой ва муросасиз кечган ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Шу куни мезбонлар сафида Горан Пандев (11', 21') дубль қайд этган бўлса, меҳмонларнинг голларига Бенито Николас Виола (5') ҳамда Жанлука Лападула (15') муаллифлик қилди.

Биз учун аҳамиятлиси, генуяликлар сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 71-дақиқада майдонга туширилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)