Шомуродов ўйнайдиган

“Токио” клуби ва Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кенто Хасимото фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Nikkan Sports нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли футболчига ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар аллақачон бу борада футболчининг агенти билан алоқага ҳам чиқишган. Хасимото ҳам Европага кетишга қарши эмас, аммо бундан аввал Япония чемпионатида ғолиб чиқмоқчи.

Хасимотонинг “Токио” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 январида ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt талқинига кўра, унинг нархи 1,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)