Шомуродов ўзининг дебюти ҳақида нима деди? Мухлисларчи?

Кучли бешлик чемпионатлари орасида ўзига хос мураккаблиги билан ажралиб турадиган А Серия ҳам старт олди.

Италиянинг энг кучли йигирмата жамоаси мавсумни бошлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов бу гал “Кальяри” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Биринчи турда Клаудио Раньери шогирдлари Туринда “Торино” меҳмони бўлиб, ҳисоб очилмаган ўйиндан бир очко билан қайтди.

Ҳали спорт формасини тўлиқ тиклаб олмаган Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, ярим соат ўйнади. 28 ёшли футболчимиз анча фаол ҳаракат қилди ва жамоадошларини ҳужумга бошлашга уринди. Бироқ, бу ҳисобни очишга камлик қилди.

64e414a212053

Элдор Шомуродов инстаграмдаги саҳифасида “Торино”га қарши ўтказилган ўйин ҳақида пост қолдирди.

- Бу ҳали бошланиши. Биз ўйинимизни яхшилаш борасида ишлашни давом эттирамиз ва исталган натижаларга эришамиз! Бизни қўллаб-қувватлаб туриш учун келган мухлисларга  раҳмат, - деб ёзди Элдор Шомуродов.

Шунингдек, “Кальяри” мухлислари ҳам биринчи тур учрашувидан кейин сардинияликлар шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар ўйинига ўз муносабатини билдирди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик мухлислар эътиборига “Кальяри” ишқибозларининг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.

Марио ди Карло:

“Кальяри” таркибида ҳали танилмаган футболчилар бор. Лувумбо ва Ористаниони бунга мисол қилиш мумкин. Элдор Шомуродов А Серияда тўп тепишнинг қийинлигини билади. Лападула сафга қайтса, майдондаги жой учун курашишига тўғри келади. Ўзбек ҳужумчиси гол уришни бошлаши керак. Паволеттининг бир нечта гол уриши бизга камлик қилади. Олға, “Кальяри”!

Альберто Антонини:

Паволетти ва Шомуродовга аниқ пас ошириб, уларни қулай вазиятга чиқаридан ўйинчи бўлганида биз ютардик. Жамоага ҳужумчиларни тўп билан таъминлайдиган плеймейкер етишмаётгани кўриниб турибди.

Массимилиано Росси:

Ди Прати плеймейкерлик вазифасини аста-секин ўз зиммасига олишига тўғри келади шекилли. Ҳимоядан кўнгил тўқ. Жамоага яна ҳужумчи келади, деб ўйлайман. Лекин Паволетти ва Шомуродов майдонга тушиб, ўйинни анча кучайтирди.

Жампаоло:

Жамоа жуда яхши ўйнади, лекин ҳужумни якунловчи футболчи йўқ. Элдор Шомуродов ҳали формасини тиклаб олмаганини гапиришмоқда. Бу кетишда ярим йилда ҳам шуни баҳона қилишадими?

Монте Прама:

Мен ҳали Элдор Шомуродовнинг таркибдаги жойини аниқлай олмадим. “Рома”даги дўстларим Элдор юқори формасига чиқиши учун мунтазам ўйнаши кераклигини айтмоқда. Римликлар ўзбек ҳужумчисининг салоҳияти юқори эканини таъкидлади. Бироқ, биз ҳали буни кўрганимиз йўқ.

vsp_9783_esu_gruppo

Таъкидлаш жоизки, иккинчи турда “Кальяри”ни жиддий синов кутиб турибди. 28 августга белгиланган учрашувда Клаудио Раньери шогирдлари чемпионлик учун курашаётган “Интер”ни қабул қилади.

Роналду Машариповдан кейин ўзидан кўп гол урган тўпурар билан хайрлашади

Бу футболчига Европада камида Шомуродовнинг йўлини берсин, дейишмоқда!

Легионеримиз ўзига жой танлади!

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Azizbekaziko
23/08/2023 09:24
Umuman uyin 0
&
Alsher
24/08/2023 10:19
Ha afsus Shoma tòpga kurashishi kerak òtgan òyida Shoma xuddi charchagandek òyinga toqatisdek kòrindi unga nisbatan yo bosim yo ruhiy charchash yoki hayajon bor intilishi kam endi bu safar kòramiz iloji boricha asosiy tarkibda bòsa ancha qizib òyinga moslashardi omad