Шомуродов "Торино"га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин

Ўзбекистонда футбол мухлислари "Женоа"нинг ўйинларини Шомуродов сабаб кўришлари барчага аён. Агар Элдор қайдномага киритилмаса, генуяликларнинг ким билан баҳс юритишининг биз учун аҳамияти қолмайди.

"Женоа"нинг кейинги беллашув учун қайдномаси эълон қилинди (Фото)

photo_2021-01-07_10-40-33

Элдор Шомуродов жамоаси бугун ҳам серияни давом эттира оладими?

Аввалги турни жароҳати сабаб ўтказиб юборган ҳамюртимиз бугун бўладиган "Торино"га қарши беллашув қайдномасига киритилган. У жамоа билан бирга машғулотларда қатнашди, шу боис Давиде Баллардини ҳужумчимизни кенгайтирилган таркибга киритган. Аммо Шомуродов бугун асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин. Бунга сабаб унинг кичик жароҳатдан эндигина фориғ бўлганидир. Вазият тақазо қилса ёки унга ўйинини таклаб олиши учун захирадан учрашувга қўшилиши кутилмоқда.

Қолаверса, Италия нашрлари тузган тахминий таркибда ҳам Элдор асосий таркибдан ўрин олмаган. Воқеалар ривожини сайтимизда кузатишда давом этинг.

"Женоа" клуби бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани

"Женоа" иштирокидаги ўйиннинг тахминий таркиблари (Фото)

photo_2021-01-07_15-16-01

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!