Шомуродов "Урал"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими?
Бироздан сўнг Россия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Урал" ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади.
Ростовликлар устози - Валерий Карпин бугунги беллашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини маълум қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур учрашувни захира ўриндиғида бошлаши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Урал" - "Ростов" қарама-қаршилиги Тошкент вақти билан соат 1930 да старт олади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар