Шомуродов ва Алижонов БААга қарши ўйнамайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган икки нафар футболчи БAAга қарши ўртоқлик учрашувида жамоамизга ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яқиндагина “Женоа” клуби билан шартнома имзолаган Элдор Шомуродов Италияда меҳнат фаолиятига рухсат берувчи виза масалалари сабаб Тошкентда қолишга мажбур бўлди. Шу сабабли 25 ёшли ҳужумчимиз БAA сафарига бора олмайди.

“Пахтакор” ҳимоячиси Ҳожиакбар Aлижонов аввалги жароҳатларининг асорати сабаб Эронга қарши кечаги учрашувда ўзини ноқулай ҳис қила бошлади. Мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш, ундаги ушбу кичик ноқулайлик футболчининг МТЖ ва “Пахтакор”даги кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишга имконият яратишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!