Шомуродов ва Файзуллаевдан кейин ўзбек футболчиларига эътибор қаратишни тавсия қилишди

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари яхши таниш бўлган Шамиль Газизов Россия Премьер-лигасида порлаётган Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди.

Бу мутахассис яна бир истеъдод эгаси – Остон Ўруновнинг “Уфа” ва кейинчалик “Спартак” клубларига трансферини ташкил қилган эди. Унинг режасига кўра, Ўрунов ҳам худди Файзуллаев сингари Россия майдонларида порлаши, кейин эса, Европанинг кучли лигаларига ўтиши керак эди. Бироқ амалда ундай бўлиб чиқмади. Турли сабабларга кўра, Ўрунов Россияни тарк этиб, ортга қайтишга мажбур бўлди.

d0401a9fabba93460eb100e4d7c6ee555ef4c6c3e1c72643787540

Шамиль Газизов айни пайтда Маҳачқалъанинг “Динамо” клуби бош директори вазифасида фаолият кўрсатмоқда. Бу мутахассис Ўзбекистон футболига эътибор қаратиш лозим, деган фикрни илгари суряпти.

Sports.uz портали Шамиль Газизовнинг интервьюсини ўзбекистонлик футбол мухлислари эътиборига ҳавола этади.   

— Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигасидаги дебюти муваффақиятли чиққанидан ҳайратландингизми?

— Йўқ. Чунки бу футболчида аввалдан қобилият бор эди.

— Бу гапингиз билан ЦСКА яшириниб ётган олмосни топди, деган гапларга қўшилмайсизми?

— Футболда олмослар кўп. Энг яхшиси уларни топиб, яхшилаб ишлов берилса, улар бриллиантга айланади. ЦСКА мураббийлар штаби бу ишни уддалади. Офарин.

Лекин Аббосбек Файзуллаевнинг иқтидорли футболчи экани ҳеч кимга сир эмасди.

— Кейинги йилларда Ўзбекистондан келган футболчиларнинг аксарияти Россия Премьер-лиасида ўзини кўрсатмоқда. Илгари Элдор Шомуродов бор эди. Ҳозир Аббосбек Файзуллаев порлаяпти. Ўзбекистон Россия Премьер-лигаси учун истиқболли бозорми?

— Ҳа, мен ҳам шу фикрламан. Ўзбекистонда футбол жуда яхши ривожланяпти.

Агар турли ёшдаги терма жамоаларнинг натижаларига эътибор қаратсак, ҳаммаси ойдинлашади. Ҳозир ўзбекларнинг футболи тез кўтариляпти.

MAN7831

Аббосбек Файзуллаев август ойида “Пахтакор”дан Москванинг ЦСКА клубига кўчиб ўтган эди. 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубоги доирасида жами 18 та учрашувда қатнашиб, иккита гол ва тўққизта ассист қайд этди.

Мутахассислар томонидан мавсумнинг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилган легионеримиз ЦСКАнинг сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларидаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

Файзуллаевнинг муваффақиятли ўйинлари туфайли трансфер суммаси бир неча баравар ошгани қайд этилди. Transfermarkt порталида айни пайтда Аббосбекнинг трансфер нархи 4 милион евро экани кўрсатилган.  

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!