Шомуродов ва Файзуллаевнинг голлари жамоасига ғалаба келтирди. Нури Шахин ўйиндан сўнг нималар деди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, кеча Нури Шахин бошчилигидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз уйида "Самсунспор"ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Беллашув якунланганидан сўнг туркиялик мутахассис ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув бошидан охиригача жуда яхши ўйин кўрсатдик. Чиройли голлар урдик ва муносиб ғалабага эришдик. Бугун жуда қийин рақибга қарши ўйнадик. Улар майдоннинг ҳар бир нуқтасида босим қилади, тўп билан ҳам жуда кўп ротация қилади. Шунга қарамай, футболчиларим ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда ажойиб ҳаракат қилишди".

Image

Мураббий, шунингдек, жамоанинг мавсум давомидаги кураши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Биз мавсумни биргаликда бошламаганмиз ва шу сабабли кўп очко йўқотдик. Лекин май ойининг охиригача ҳали ҳам бу пойгада иштирок этаётган бўлсак, демак айрим ишларни тўғри қилганмиз. "Самсунспор" ҳам, "Гёзтепе" ҳам жуда кучли ва ҳурматга лойиқ клублар".

Шахин рақобат ҳақида гапирар экан, охирги тургача кураш давом этишини таъкидлади.

"34 турдан кейин ким муносиб бўлса, ўша юқори ўринни эгаллайди. Агар “Гёзтепе” биздан юқорида якунласа, мен уларни табриклайман. Демак, бунга муносиб бўлишган. Биз эса сўнгги тургача курашамиз ва “Газиантеп”га қарши баҳсга фақат ғалаба учун чиқамиз".

Image

Матбуот анжумани давомида мутахассис сўнгги турдаги эҳтимолий ротациялар ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Менинг гапларим нотўғри тушунилмасин. Баъзида мавсумнинг охирги ўйинларида ротациялар бўлади, ёш футболчилар майдонга тушиши мумкин. Аммо бу ҳар бир клуб ва мураббийнинг қарори. Мен ҳеч қандай баҳс ёки миш-мишларга сабаб бўлишни истамайман. Ҳар ким ўз ишини қилади, кейин натижага қараймиз", — дея фикр билдириб ўтди Нури Шахин.

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!