Шомуродов ва Марко Асенсио эътиборни тортди!

Туркия футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалардан бири – haberler.com сайти экспертлари Суперлиганинг янги мавсумида ўзини кўрсатаётган янги ўйинчилар ҳақида маълумот чиқарди.

Ўтган ёзда Туркия чемпионатига Европанинг кучли лигаларида порлаган бир неча юлдузлар қўшилди. Улар турк жамоаларидаги дебют мавсумидаёқ юқори самарадорлик қайд этаётгани билан мухлису мутахассислар назарига тушди.

Sports.uz портали Суперлигада мавсум бошида жамоаларга қўшилган футболчиларнинг ўйинлари таҳлили натижасида келиб чиққан хулосаларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилади.

ЭНГ САМАРАЛИ ТРАНСФЕР — ОНУАЧУ

Нигериялик ҳужумчи Поль Онуачунинг барқарор ўйини “Трабзонспор” жамоасининг  ҳужум кучига бевосита таъсир қилди. Аслида трабзонликлар Поль Онуачуни 2023-2024 йилги мавсумда “Саутгемптон”дан ижарага олиб ўйнатган эди. Кейин тажрибали тўпурар яна бир йил Англияда тўп тепди.

2025 йилнинг ёзида турк клуби маҳоратли футболчини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди. Жорий мавсум бошланишидан олдин 5,67 миллион еврога “Трабзонспор”га қўшилган Поль Онуачу Суперлиганинг 20 та ўйинида 17 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

ШОМУРОДОВ ВА АСЕНСИО ЭЪТИБОРНИ ТОРТДИ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг “Рома”ни тарк этиб, “Истанбул Башакшеҳир”га кўчиб ўтгани ҳам фавқулодда омадли трансфер бўлиб чиқди.

Турк клуби 30 ёши ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсум учун 3 миллион евро тўлаб ижара шартномасини шакллантирган эди. Элдорнинг самалари ўйини туфайли “Башакшеҳир” трансфер масаласини ҳал қилишни ёзга қолдирмади. Январда бу клуб қолган 2,7 миллион еврони тўлаб, трансферни тўлиқ ёпди.

Элдор Шомуродов эса, Туркия чемпионатининг энг самарали ўйинчиларидан бири ҳисобланади.Суперлиганинг 23 та учрашувида 16 та гол уриб, тўртта ассист қайд этган легионеримиз гол+пас тизими бўйича энг кўп – 19 балл тўплаган.

Юлдузли онларини “Реал”да ўтказган машҳур ҳужумкор футболчи Марко Асенсио ҳам Туркиядаги дебют мавсумида ўз самарадорлиги билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонди.

“Реал”дан кейин “Астон Вилла” ва “Пари Сен-Жермен”да фаолият юритган испаниялик чарм тўп устаси ўтган ёзда “Фенербаҳче” сафига қўшилди. Истанбулликлар бу ўйинчи трансфери учун Париж суперклубига 7,5 миллион евро тўлади.

Катта тажриба эгаси бўлган Марко турк лигасига тез мослашди ва дастлабки 19 та учрашувида 11 та гол ва 8 та ассист муаллифи бўлди.

ЯНА ПОРЛАЁТГАНЛАР БОР

Юқорида номи ва статистикаси келтирилган уч нафар асосий юлдузлар чемпионатнинг ҳақиқий кашфиёти бўлди. Бироқ улардан ташқари ҳам ўз маҳоратини намойиш қилаётган лига дебютантлари бор.

Хусусан, 24 ёшли албаниялик ҳужумчи Эрнест Мучи Туркияда ўзига мос жамоа топганини кўрсатди. Аслида 2024 йилнинг ёзида Польшанинг “Легия” клубидан “Бешиктош”га ўтган футболчи кутилган натижаларга эриша олмаган эди. Жорий мавсум бошида у “Трабзонспор”ша ижарага ўтди ва 20 та учрашувда 10 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

“Трабзонспор”нинг яна бир легионери – бразилиялик Фелипе Аугусто ўз юртида “Корентианс” ва Бельгияда “Серкль Брюгге”даги фаолиятидан кейин 5 миллион евро эвазига турк клубига ўтган эди. Биринчи мавсумнинг ўзидаёқ чемпионатнинг 22 та учрашувида голлари сонини 10 тага етказиб олди.

“Газиантеп”нинг танлови ҳам самарали бўлиб чиқди. Газишеҳирликлар мавсум олдидан Франциянинг “Лилль” клубидан гвинеялик Муҳаммад Байони ижарага олган эди. Бу футболчи янги жамоасига 18 та учрашувда 10 та гол уриб берди.

Ниҳоят, Суперлиганинг энг машҳур юлдузи Виктор Осимхенга навбат етди. Нигерлиялик юлдуз ўтган мавсум “Галатасарой” таркибида ижарада ўйнаган эди. Турк клуби ишончни оқлаган юлдузни ўтган ёз “Наполи”дан 75 миллион еврога тўлиқ сотиб олди.

Натижа чакки эмас. Осимхен Суперликанинг 16 та учрашувида қатнашиб, 9 та гол уриб берди ва учта голли пас узатди.

Ҳусанов жамоаси Чемпионлар лигасида қайси рақиб билан ўйнайди?

Эксклюзив: Афсонавий ҳужумчи Серхио Агуэро Ҳусанов ҳақида гапирди
Россияга Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнаш таклиф этилди

Ҳусановдан яна бир сюрприз!

Ҳусанов “Манчестер Сити” трансфер сиёсатига жиддий таъсир ўтказяпти

Италия матбуоти: Шомуродов қимматбаҳо юлдузларни сўндириб қўйди

Экспертлар хулосаси Ҳусановни хурсанд қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!