Ҳусанов жамоаси Чемпионлар лигасида қайси рақиб билан ўйнайди?
2025-2026 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг саралаш ўйинлари якунланди ва бош соврин учун курашни давом эттирадиган барча жамоалар номи аниқланди.
Умумий бочқич якунларига кўра, 1/8 финалга чиққан “Барселона”, “Челси”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм”, “Спортинг”, “Манчестер Сити”, “Арсенал” ва “Бавария” қаторига плей-оффнинг икки ўйинидан муваффақиятли ўтган “Ньюкасл”, “Атлетико Мадрид”, “Будё-Глимт”, “Байер”, “Пари Сен-Жермен”, “Галатасарой”, “Реал Мадрид” ва “Аталанта” жамоалари қўшилди.
Шу муносабат билан Европа клублари ўртасидаги асосий турнирнинг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди.
Қуръа олдидан Чемпионлар лигаси 1/8 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
“Пари Сен-Жермен” — “Барселона” / “Челси”;
“Галатасарой” — “Ливерпуль” / “Тоттенхэм”;
“Реал Мадрид” — “Спортинг” / “Манчестер Сити”;
“Аталанта” — “Арсенал” / “Бавария”;
“Ньюкасл Юнайтед” — “Челси” / “Барселона”;
“Атлетико Мадрид” — “Тоттенхэм” / “Ливерпуль”;
“Будё-Глимт” — “Манчестер Сити” / “Спортинг”;
“Байер” — “Бавария” / “Арсенал”.
Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Манчестер Сити” футболчилари ё “Реал”, ёки “Будё-Глимт”га тўқнаш келади. Қизиғи шундаки, Хосеп Гвардиола шогирдлари Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичида ҳар икки рақиб билан тўқнаш келган.
Меҳмонда ўтказилган баҳсларда манчестерликлар “Реал”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб келган бўлса, Норвегиядаги ўйинда “Будё-Глимт” 3:1 ҳисобида зафар қучган.
1/8 финал қуръа ташлаш маросими 27 февраль куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 1/8 финалнинг иккитадан ўйинлари 2026 йилнинг 10–11 март ва 17–18 март кунлари ўтказилади. Турнир финали Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи учрашув 2026 йилнинг 30 майига белгиланган.
Шомуродов ва Марко Асенсио эътиборни тортди!
Ҳусанов “Манчестер Сити” трансфер сиёсатига жиддий таъсир ўтказяпти
Италия матбуоти: Шомуродов қимматбаҳо юлдузларни сўндириб қўйди
Экспертлар хулосаси Ҳусановни хурсанд қилди
Фикрлар