Шомуродов ва Сергеев ҳафта футболчиси бўлиши учун овоз беринг!
ОФК терма жамоалар йиғини якунларига кўра, ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди. Аҳамиятлиси, бу рўйхатдан ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ҳамда Игорь Сергеев ҳам ўрин олган.
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон)
78 дақиқа, 1 гол (1:2 Эронга қарши ўйинда)
Бошқа тўпурар ҳужумчилар гол урган ўша куни яқиндагина Италиянинг "Женоа" клуби билан шартнома имзолаган Шомуродов ҳам ўзининг бир қанча яхши ҳусусиятларини намойиш этди ва тўп киритди. Дарвоза қаршисида қандай ўйнаш кераклигини биладиган ҳужумчи ўзининг аниқ зарбаси билан Эрон посбонининг ожиз нуқтасини топа олди.
Игорь Сергеев (Ўзбекистон)
18 дақиқа (1:2 Эронга қарши ўйинда)
80 дақиқа, 2 гол (БААга қарши ўйинда)
Эронга қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида майдонга тушган форвард БААда ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлади. Унинг иккинчи таймда киритган икки голи Ўзбекистон ғалабаси учун етарли бўлди. "Пахтакор" футболчиси иккинчи бўлим бошида рақибларининг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, ўйин якунига қадар узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.
Қуйида вакилларимизга овоз беришингиз мумкин:
https://www.the-afc.com/news/afcsection/afc-national-team-player-of-the-week
Фикрлар