Шомуродов ва унинг мухлислари хурсанд бўладиган хабар!

Жаҳон футболи трансферларга ихтисослашган машҳур Transfermarkt портали Италия чемпионати А Сериясида ўйнаётган 1995 йилда туғилган энг қиммат футболчилар рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

yuventus-obygral-romu-shomurodov-vyshel-v-koncovke-i-poluchil-zhyoltuyu-kartochku_16345041691382078866

Ушбу терма жамоанинг ҳужум чизиғидан Элдор Шомуродов ҳам жой олди. Ҳамюртимиз ўтган йили Италия чемпионати вакили “Женоа”га кўчиб ўтганида мазкур портал уни 6,5 миллион еврога баҳолаганди. Бироқ, ушбу сайтда Генуя клуби ўзбек ҳужумчиси трансфери учун Россиянинг “Ростов” жамоасига турли бонуслар билан бирга жами 9 миллион евро тўлагани акс этган.

Шомуродовнинг дебют мавсумида унинг суммаси 500 минг еврога кўтарилиб, шу йилнинг ёзида ҳам 7 миллион еврони ташкил қилган эди.

Генуя клубида А Серияда 31 та учрашувда қатнашиб, саккизта гол урган Элдорни ёзги трансферлар даврида Жозе Моуриньо бош мураббийлигидаги “Рома” 17,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Шунга қарамай, анчагача портал базасида Шомуродовнинг трансфер суммаси 7 миллион евролигича қолди.

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Transfermarkt портали Италия чемпионатида тўп тепаётган футболчилар рейтингини янгилади. А Серияда фаолият кўрсатаётган футболчиларнинг 121 нафарида нарх кўтарилиши кузатилди.

Элдор Шомуродовнинг трансфер суммаси икки баравар ошиб, 14 миллион еврога етгани сайт мутасаддилари томонидан эълон қилинди. Шу тариқа, “Рома”даги футболчимиз Ўзбекистон футболи тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланди.

Элдор Шомуродов жорий мавсумда А Серияда ўнта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига битта гол урди ва жамоадошларига учта голли пас оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Конференциялар лигасида “Трабзонспор” дарвозасига киритилган битта тўп  ва бир жуфт ассист ҳам бор.  

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, Элдор 1995 йилда туғилган футболчилар рамзий терма жамоага киритилган ўйинчилар орасида трансфер суммаси энг арзони ҳисобланади.

Ушбу жамоа дарвозасига “Милан” шарафини ҳимоя қилаётган франциялик посбон Майк Меньян (25 миллион евро) танланди.

Ҳимоя чизиғидан италиялик Алессио Романьоли (“Милан”, 20 миллион евро), нидерландиялик Рик Карсдорп (“Рома”, 25 миллион евро) ва словакиялик Милан Шкриньяр (“Интер”, 60 миллион) жой олди.

Ушу рўйхатга киритилган энг қимматбаҳо фуболчи “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Миленкович-Савич ҳисобланади. Унинг трансфер суммаси бугунги кунда 70 миллион еврони ташкил қилмоқда. Сербиялик футболчи билан бирга майдон марказига мексикалик Ирвинг Лосано (“Наполи”, 45 миллион евро), камерунлик Андре Замбо-Ангисса (“Наполи”, 25 миллион евро), франциялик Адриен Рабьо (“Ювентус”, 30 миллион евро), уругвайлик Найтан Нандес (“Кальяри”, 20 миллион евро) қўйилди.  

Ҳужум чизиғида Элдор Шомуродовга шерик сифатида “Наполи”нинг италиялик форварди Андреа Петанья киритилди. Унинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

photo_2021-11-12_21-16-18

Элдор Шомуродов айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Сречко Катанец бош мураббийлик қилаётган жамоамиз 15 ноябрь куни сафарда Грузия терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. 

Ўзбекистон ва Грузия футболчилари 2017 йили Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ўртоқлик ўйинида куч синашган. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисобида қайт этилган ва рақиб дарвозасига ҳар икки голни Элдор Шомуродов урган эди. 

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
13/11/2021 23:39
Элдор ҳали насиб қилса анча ўз нарҳини ошириб олади. Бундай ҳабарларни ўқиш ёқимли албатта. Омад Элдорга.