Шомуродов ва яна икки ўйинчи Моуриньо орзусининг “қурбони”!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо орзусидаги футболчи – ПСЖда ўзини кўрсата олмаган Жоржиньо Вейналдумни олиш учун бир неча ўйинчисидан воз кечмоқда.
Il Romanista нашрининг ёзишича, португалиялик мутахассис Вейналдум трансферига пул топиш мақсадида Элдор Шомуродов, Жастин Клюйверт ва Карлес Пересни бошқа клубларга ўтказиб юборишга қарор қилган.
Айни пайтда Шомуродовга “Монца”, “Сассуоло”, “Торино”, “Болонья” каби клублардан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Манбанинг таъкидлашича, Элдорда фаолиятини Германияда давом эттириш варианти ҳам бор.
“Рома”дан кетиши кутилаётган Карлес Пересга Франция ва Испаниянинг бир неча жамоаларидан, Жастин Клювертга собиқ жамоаси “Ницца” ва Англиянинг “Фулхэм” клубидан жиддий чорловлар бўляпти.
Фикрлар