
Шомуродов ёки Довбик? "Рома"нинг асосий ҳужумчиси ким эканлиги айтилди
Машҳур италиялик собиқ футболчи Анжело Ди Ливио "Рома" жамоасида асосий марказий ҳужумчи танлаш борасидаги ҳозирги вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Ҳозирда "Рома"нинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳисобланади. У билан биз муҳим очколарни қўлга киритмоқдамиз.
Бироқ, жамоа ёзда Довбикни сотмаслиги керак. Унда муваффақиятга эришиш учун барча имкониятлар бор, кўпчилик Италияда дастлабки йилларда қийинчиликларга дуч келади, - дея Ди Ливионинг сўзларини келтирди "Retesport" нашри.
Маълумот ўрнида, Шомуродов сўнгги беш ўйиннинг учтасида "бўрилар"нинг асосий таркибида майдонга тушди.
Фикрлар