Шомуродов: "Йўлланма учун имкониятимиз яхши"

Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси  "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқичи доирасида Қатар ва КХДРга қарши баҳс олиб боради.

Жамоавий машғулотларга бугун қўшилган Элдор Шомуродов Қатарга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Кеча сафга келиб қўшилдим. Бугундан машғулотларни бошлайман. Ҳар доим айтиб ўтганимдек, асосий вазифамиз Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Имкониятимиз яхши. Қатар билан баҳсдаги ғалаба вазиятни янада яхшилайди. Рақибимиз биздан кейинги поғонани эгаллаб келмоқда. Мазкур ўйинда 3 очкони қўлга киритиш жуда муҳим, - деди терма жамоа сардори.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!