Шомуродов "Ювентус"нинг бўлажак юлдузига кўмаклашади

"Ювентус" ярим ҳимоячи Лука Пеллегринини ёзги трансфер ойнаси вақтида бир қанча футболчилар қатори кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага берди.

Турин клуби 2019/20 мавсумни "Кальяри"да ижарада ўтказган ҳимоячини туринлик мухлислар эътирозларига қарамасдан, сентябрь ойида "Женоа"га юборди.

Ўтган давр мобайнида 8 та ўйинда майдонга тушган италиялик ёш футболчи голли вазиятларда иштирок этмади, бироқ "Юве" раҳбарияти генуяликлар ёзги трансфер ойнаси вақтида "Ростов"дан сотиб олган Элдор Шомурдов Пеллегринининг ўсишига ёрдам беришига умид қилмоқда.

Туринликларнинг фикрича, баланд бўйли Элдор "Женоа"да қанотдан юқорилатиб узатилган пасларни зарбагача олиб бориш бўйича жамоадошлари Горан Пандев ва Марко Пьяццадан яхшироқ кўрсаткичга  эга. Шу сабабли, "кекса синьора" раҳбарияти Шомуродовнинг Роландо Мараннинг асосий ҳужумчисига айланишига умид қилган ҳолда, 21 ёшли ҳимоячини қишда чақириб олмайди ва мавсум сўнггигача "Женоа"да ижарада қолдиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!