Шомуродовда жароҳат аниқланди! Ҳужумчимиз бугун майдонга тушадими?

Россия премьер-лигасининг 25-тур учрашувида “Ростов” ўз майдонида “Краснодар”ни қабул қилади.

Россия оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга қараганда, ростовликлар учун ўта муҳим учрашувда жамоанинг асосий тўпурари Элдор Шомуродов майдонга туша олмайди.

Ҳамюртимиз аввалги ўйинда майдонни эрта тарк этганди. Жамоа бош мураббийи Валерий Карпин уни оёғида ноқулайлик ҳис қилгани учун алмаштирганини айтганди. Энди аниқланишича, Элдорни жароҳат безовта қилмоқда ва у бугун катта эҳтимол билан майдонга тушмайди.

Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Элдор Шомуродов жароҳат олдими?

Шомуродов майдонга қайтмоқда

Фёдоров футболимизнинг Россияникидан кучли жиҳатлари, ёшларнинг камчилиги, Шомуродовнинг Роналдуга ўхшаш хислати каби қизиқ мавзуларда гапирди (1-қисм)

 Фёдоров энг кучли ўзбек футболчилари, аргентиналик форвард билан суҳбат, ўзбегим таомлари ва оиласи ҳақида гапирди (2-қисм)

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!