Шомуродовдан сўнг "Ростов"нинг яна бир юлдузи жамоани тарк этмоқчи

"Ростов" ярим ҳимоячиси Матиас Норманн Норвегия терма жамоаси иштирокидаги матбуот анжуманида ўз фаолиятида ўзгариш содир бўлиши мукинлигини айтди. Бу ҳақида журналист Арилас Улд-Саада ўзининг "Твиттер" саҳифасида маълум қилди.

Хабарда айтилишича, норвегиялик футболчи АПЛга қайтиши мумкин. Унга "Фулхэм" жамоасидан қизиқиш бор. Ўтган йили Норманн МЮнинг трансфер рўйхатидан жой олган эди. Манкунияликлар устози Сульшер "Ростов" етакчиси билан Норвегиянинг "Мольде" клубида бирга ишлаган. Аммо томонлар келишувга эриша олмаган эди.

24 ёшли футболчи ростовликлар сафига 2018 йил "Брайтон" жамоасидан келиб қўшилган. Жорий мавсум у жамоаси либосида 9 та ўйинда ҳаракат қилиб, 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!