Шомуродовга қизиқиш билдирган жамоа Аргентинадан форвард олиб келмоқчи

"Ривер Плейт" ҳужумчиси Рафаэль Сантос Борре фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.

2019/20 йилги мавсумда колумбиялик форвард Сильвио Ромеро билан бир хил кўрсаткич қайд этиб, Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлганди. У ўтган мавсум 20 та баҳс ўтказиб, 12 та голга муаллифлик қилган.

Маълумотларга кўра, "Ривер Плейт" Боррени жамоада сақлаб қолишни истайди, аммо, бунинг учун жамоа футболчининг 50 фоизига эгалик қилувчи "Атлетико"га 3,5 млн евро тўлаб беришига тўғри келади. Бундай пуллар Аргентина клубида йўқ!

Борре ва "Ривер" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ўтган йилнинг қишида Москванинг "Спартак" клуби ҳам колумбияликни ўз таркибида кўришни истаганди.

Ушбу жамоадан 2017 йили "Зенит" Себастьян Дриуссини харид қилган ва Вильмар Барриосни ҳам айнан "Ривер" клубидан ташриф буюрган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!