Шомуродовга рақобатлик қилаётган Соболевга МЮ қизиқаётгани ҳақида клуб директори нима деди?

"Крилья Советов" клубининг бош директори Виталий Шашков жамоа ҳужумчиси Александр Соболевга "Манчестер Юнайтед" қизиқаётгани ҳақида фикр билдирди.

"Йигит ўсиб-улғаймоқда, у бор эътиборини футболга қаратган. Шунинг учун, ҳаётда ҳар нима бўлиши мумкин," - деди Шашков.

Эслатиб ўтамиз, Соболев РПЛнинг 11 учрашувида қатнашиб, 8 та гол урди ва тўпурарликда фақатгина ҳамюртимиз Элдор Шомуродов (9 та гол) дан ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!