Шомуродовга яна бир чемпионатдан қизиқиш бўлмоқда!
“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов яна бир бошқа чемпионати жамоасининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Грециянинг ПАОК клуби Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
"Sportday.gr" нашри хабарига кўра, ПАОК 27 ёшли ҳужумчи трансферининг молиявий томонларини ўрганмоқда. Мазкур клуб қишда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси сардорини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган эди. Бироқ римликларининг юқори молиявий талаблари ПАОКка тўғри келмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Греция жамоасидан ташқари Шомуродовга Туркиянинг “Галатасарай” клуби қизиқиқмода.
Фикрлар