Шомуродовга янги харидор чиқди!

Chery Tigo 7 PRO

"Топ-5" лигаларидаги энг тажрибали футболчимиз Элдор Шомуродов ёзда келаси мавсумни қаерда бошлаш масаласини ҳал қилиши талаб этилади.

Ҳозирги ҳолатда легионеримизнинг келажаги мавҳум бўлиб турган бўлса-да, келаси мавсум олдидан жамоасиз қолмаслиги аниқ. Чунки ҳужумчимиз олдидан вариантлар чиқа бошлади. 

Италиялик журналист Жакомо Десси ҳужумчимизга оид маълумот чиқарди. Унга кўра, “Кальяри” раҳбарияти жамоанинг А Серияда қолишида муҳим аҳамият касб этган ҳужумчини олиб қолиш истагида.

Мавсумнинг бошини бўш ўтказган ўзбек легионери чемпионатнинг ҳал қилувчи палласида ўзини кўрсатди. Шомуродов кўп тўп киритмаган бўлса-да, салмоқли голларни урди ва жамоа олдида хизмати катта бўлди.

“Кальяри” ва “Рома” ўртасидаги келишувга кўра, 28 ёшли форварднинг трансфери 10 миллион еврога баҳоланган. Сардинияликлар ижара тўлови сифатида бир миллион евро тўлаб бўлган.

Қолган 9 миллион “Кальяри” бюджетига оғирлик қилаётгани айтилмоқда. Клуб мутасаддилари “Рома” билан музокара олиб бормоқчи. Сардинияликларнинг мақсади белгиланган суммани тенг ярмига қисқартириш.

Рим клубининг Шомуродовга эҳтиёжи йўқ. “Бўрилар” 2026 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган ва ҳар мавсум учун 2 миллион евро атрофида маош олаётган ўйинчидан тезроқ қутилмоқчи. Шу боис, “Кальяри” хўжайинлари пойтахтликлар келишувга кўнишига умид қилмоқда.

Бошқа томондан Элдор даражасидаги ўйинчига ҳар доим талаб бўлган. Гарчи гранд клублар Шомуродовни кузатмай қўйганига анча бўлган эса-да, турнир жадвалининг иккинчи қисмидаги бир неча жамоа ҳар трансфер ойнаси очилганида ўзбекистонлик ҳужумчини сўраб, “Рома” эшигини тақиллатиши бор гап.

Италия футболини ёритаётган calciocasteddu.it сайтининг ёзишича, А Серияга қайтган “Парма” жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқа бошлади. Пармаликлар таркибни юқори дивизионга мослаштириши кераклиги кундек равшан. Бу борада асосий эътибор дебютант жамоа билан ҳамкорлик қилишга рози бўладиган ва А Серияда тўп тепиш бўйича тажрибаси бор ўйинчиларга қаратилади.

Элдор Шомуродов эса, Италия чемпионатида “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” сафида юздан ортиқ учрашувда қатнашиб, етарли малака тўплаб улгурган.

Яқинда “Парма” клуби ўзбекистонлик бошқа футболчи – ЦСКА етакчисига айланган Аббосбек Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида ушбу клуб фаолиятини ёритиб келаётган Parmalive нашри хабар тарқатган эди.

Демак, ёзги трансферлар даврида Италия бозорини диққат билан кузатишимизга тўғри келади.

Шомуродовни олиш осон бўлмаяпти...

Ҳусановнинг энг катта камчилиги ва асосий ютуғи айтилди

“Шомуродов бизнинг футболчилардан ақлли, деганимда, ҳамма менга ташланганди!? ”...

Файзуллаев Ўзбекистонда ўзидан зўр футболчилар борлиги айтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!