Ҳусановнинг энг катта камчилиги ва асосий ютуғи айтилди

Chery Tigo 7 PRO

Европанинг аксарият лигаларида мавсум якунланиб, мутахассислар ўйинлар натижалари, футболчилар иштирокини таҳлил қилишни бошлаб юборган.

Франция футболини ёртиб келаётган le11hdf.fr сайти Лига 1 дебютанти Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига баҳо берди.

Ўзбек футболчиси ўтган йили ёзда Беларусь олий лигаси иштирокчиси “Энергетик-БГУ”дан Франция вице-чемпиони “Ланс” сафига кўчиб ўтди. 100 минг еврога баҳоланган бу трансфер Беларусь футболи тарихида ҳақиқий сенсация бўлди.

19 ёшидаёқ Лига 1 мусобақасида дебют қилган Абдуқодир Франция чемпионатида майдонга тушган биринчи ўзбекистонлик ўйинчи сифатида ўзбек ва француз футболи тарихига ўз номини муҳрлади.

Легионеримизнинг мавсумдаги ўйинларини таҳлил қилган  le11hdf.fr сайти қуйидаги маълумотларни тақдим этди:

Энг катта камчилиги:

“Ланс”нинг етакчи марказий ҳимоячиси Кевин Дансога асосий ўринбосар сифатида Абдуқодир Ҳусановга айрим учрашувларда тажриба етишмагани яққол сезилиб қолди.

Европа Лигаси плей-оффида “Фрайбург”га бой берилган (2:3) жавоб ўйинида Кевин Дансо сафдан чиққани боис унинг ўрнини эгаллаган Ҳусановнинг энг катта камчилиги кўриниб қолди. Тошкентлик футболчи иккинчи қаватда муваффақиятли ўйнай олмади. Бунинг оқибатида учрашувда дублга эришган Рональд Шоллои Брис Самба дарвозаси олдида ўткир вазиятларга эга бўлди.  Бу учрашувдан кейин Ҳусанов Дансонинг ўрнини тўлиқ ёпа олмаслиги билиниб қолди.

Ютуқлари:

“Ланс”га келганида барчага нотаниш бўлган ёш футболчига мухлислар эътирофи ва эътиборини қозониш учун кўп вақт керак бўлгани йўқ. Ҳусанов рақибга қарши шиддат билан ўйнаши, чарчоқ билмаслиги ва ўзига бўлган ишончни орқали мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Ўзбек футболчиси ўз ўйинлари билан яхши танлов бўлганини исботлаган вазиятлар кўп бўлди. Абдуқодир Ҳусанов асосий ҳимоя учлиги Факундо Медина – Кевин Дансо – Жонатан Градитдан қай бири ўйинда иштирок эта олмаса, уларнинг ўрнига майдонга тушди.

Ҳусанов мавсум давомида бир неча ўйинларда истиқболи порлоқ ҳимоячи эканини намоён қилди ва юқори савияда ўйнади.

Абдуқодир Ҳусановнинг мавсумдаги статистикаси қуйидагича кўриниш олди:

Лига 1: 11 та учрашув, 4 та сариқ карточка

УЕФА Чемпионлар лигаси: 2 та учрашув, 1 та сариқ карточка

УЕФА Европа лигаси: 2 та учрашув.

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ланс” билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Бугунги кунда 20 ёшли ҳимоячимизнинг трансфер суммаси 2 миллион еврони ташкил қилмоқда.

10 миллион евро Файзуллаев учун кам! Яхшигина харажат қилишсин!

9 та жамоа бош мураббийлари Файзуллаевни танлади!

Файзуллаев нуфузли жамоадан жой олди!

Шомуродов ва Ҳусановда нима гап?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!