“Шомуродов бизнинг футболчилардан ақлли, деганимда, ҳамма менга ташланганди!? ”...

Chery Tigo 7 PRO

Россиялик машҳур футбол шарҳловчиси Геннадий Орлов “Спорт Экспресс” нашрига берган интервьюсида Россия Премьер-лигасида порлаган ўзбекистонлик чарм тўп усталаридан Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Орлов Россия Премьер-лигасида мавсум кашфиёти сифатида эътироф этилган Аббосбек Файзуллаевни ўзи танлаган рамзий терма жамоанинг ўнг қанот ярим ҳимоясига жойлади.

Машҳур шарҳловчи ўзининг танловига қўйидагича изоҳ берди.

- Аббосбек Файзуллаев майдонда ҳамма нарса қила олади! Бир гал интервью бериб, Элдор Шомуродов футбол интеллекти борасида россиялик ҳужумчиларжан устун эканини айтганим эсимда. Ўшанда кўпчилик менга ташланиб кетган эди.

“Бу нимаси?”,  “Нега ўзимизнинг ўйинчиларни пастга уряпсан?” деган саволлар бўлган.

Бир сония, тўхтанг, мен футбол интеллектини назар тутгандим, тушуняпсизми?

Оқибатда нима бўлди? Ўзбек ҳужумчиси А Серияга кетди. Аввалига “Женоа”да ўйнади, кейин “Рома”га ўтди, бу мавсумни ижара асосида “Кальяри”да ўтказди. Ҳозир ким буни юқори даража эмас, дея олади? Тўхтанг, бу Италия чемпионати!

“Кальяри” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолди. Ҳа, Шомуродовнинг статистикаси ўта юқори бўлмагандир. Чунки у жароҳат туфайли кўп нарсани ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Ҳозир эса, биз Россия Премьер-лигасида бошқа ўзбек таланти – Файзуллаевнинг ўйинларини кузатяпмиз. Аббоснинг футбол мактаби жуда яхши бўлгани кўриниб турибди.

Файзуллаев майдонни жуда зўр кўра олади, чидамли, қўрқмас, креатив. Ўткир ақл билан ўйнаяпти, зарбаси ҳам зўр. У ҳали бор салоҳиятини тўла очгани йўқ. Бундан кейин ҳам ўсади, - деди Евгений Орлов.

Элдор Шомуродов якунланган мавсумда А Серияда 22 та учрашувда майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист қайд этди. У мавсум охирида жамоага катта фойда келтириб, сардинияликларнинг А Серияда қолишига муносиб ҳисса қўшди.

Аббосбек Файзуллаев эса, Элдор Шомуродовдан кейин Россия чемпионатида порлаган ўзбек футболчиси сифатида эътироф этилмоқда. 20 ёшли ҳужумкор легионеримиз Россия Премьер-лигасида тўртта гол ва 11 та ассист муаллифи бўлди.

Ҳусановнинг энг катта камчилиги ва асосий ютуғи айтилди

10 миллион евро Файзуллаев учун кам! Яхшигина харажат қилишсин!

9 та жамоа бош мураббийлари Файзуллаевни танлади!

Файзуллаев нуфузли жамоадан жой олди!

Шомуродов ва Ҳусановда нима гап?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!