Шомуродовни олишга сўнгги уриниш!

“Болонья” раҳбарияти ҳужум чизиғига мунтазам гол уришга қодир форвард қидирмоқда. Ҳозирча, болоньяликлар нишонида “Рома”да етарлича имконият берилмаган Элдор Шомуродов турибди. Бош мураббий Синиша Михайлович ўзбекистонлик ҳужумчининг салоҳиятига катта ишонч бидирмоқда.

68b2bb1d7d97a23f1497281434c2d6c7

Бироқ, Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, “Болонья” ва “Рома” ўртасида бир неча кундан бери давом этиб келаётган музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.

Томонлар трансфер суммаси ва формуласи борасида келиша олмаяпти. Рим клуби бир йил муқаддам 18 миллион евро сарфланган Шомуродовни 15 миллион еврога тўлиқ трансфер қилмоқчи. "Болонья" ўтказилган музокаралар натижасида футболчини бир мавсум ижарада ўйнатиб, келаси ёзда уни сотиб олиш мажбуриятини қабул қилди. Лекин улар захирага михланиб қолган ўйинчи учун 10 миллион евро таклиф этмоқда.

Хуллас, италиялик журналист Маттео Матарреллининг хабар беришича, “Болонья” Шомуродовни қўлга киритиш учун сўнгги уринишни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Агар Рим клуби мутасаддилари билан келишишнинг имкони бўлмаса, болоньяликлар Шомуродов трансферидан воз кечиб, бошқа вариантларни кўриб чиқади.

А Серия трансфер бозорини кузатиб бораётган https://footballnews24.it сайти журналисти Жанмарко Ваккаризи “Болонья” Элдорнинг ўрнига бошқа ҳужумчи топиб қўйганини ҳақида маълумот берди.

Болоньяликлар спорт директори Жованни Сартори агар римликлар Шомуродов трансферини чўзиб юборса,  италиялик ҳужумчи Фабио Боринини таклиф этишни режаштираётгани ошкор бўлди.

Фабио Борини Италия футболида ўз номига эга ҳужумчилардан ҳисобланади. У футболнинг илк сирларини “Болонья”да ўрганган ва кейинчалик “Челси” академиясига ўтиб кетган. Профессионал даражада “Челси”, “Суонси”, “Парма”, “Рома”, “Ливерпуль”, “Сандерленд”, “Милан” ва “Верона”да ўйнаган.

Италиялик ҳужумчи айни пайтда Андреа Пирло қўл остида Туркиянинг “Фатиҳ Карагюмрюк” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу жамоа ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун бегона эмас. Бу мавсумдан турк жамоаси сафида Отабек Шукуров тўп тепмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, 31 ёшли Фабио Боринининг ўзи ҳам кучли бешлик чемпионатларига қайтишга қарши эмас. Унинг турклар билан шартномаси якунланишига бир йил қолди. Қолаверса, тажрибали ўйинчининг трансфери 2,5 миллион еврони ташкил қилаётгани ҳам “Болонья”нинг ишини анча енгиллаштиради.

Фабио Борини фаолияти давомида бир неча мамлакат чемпионатларида жами 33 та учрашув ўтказиб, 82 та гол ва 31та ассист қайд этган.

2ce94af657e6e4e0ec4e1418f86d96a6

Демак, биз учун муҳим томони, “Болонья” ва “Рома” вакилларининг навбатдаги учрашувида Шомуродов трансфери масаласига нуқта қўйилади. Элдор фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиришни истамоқда. Шу боис, ҳамюртимизни ўз сафига чорлаётган “Трабзонспор” таклифи ҳали инобатга олингани йўқ.

Кузатишда давом этамиз!

Моуриньо Шомуродовни ўйнатмай, Белоттини кутаётганини кўрсатди!

Шомуродовга ҳеч қачон харидор бўлмаганмиз!

“Рома” Шомуродов учун сўраётган янги нарх “Болонья”ни жумбушга келтирди!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Yusupov Ibrohim
18/08/2022 20:44
33ta óynab 82 gol yana 30 tadan ortiq pas bergan bósa,naqt xazina ekande a.