Шомуродовни Римни забт этган қаҳрамонга тенглаштиришмоқда
Италия А Сериясининг 26-турида Элдор Шомуродовнинг “Женоа”си Римда “Рома” билан ўзаро куч синашади.
Бу жамоалар шу пайтга қадар жами 116 марта тўқнаш келган ва устунлик римликлар томонида эканини айтиш жоиз. “Бўрилар” шу учрашувлардан 56 тасида зафар қучган, 25 марта кучлар тенг келган ва 35 та ўйинда генуяликлар ғолиб бўлган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Рома” томонида – 184:122.
“Женоа” футболчилари “Рома”ни 2014 йилдан буён таслим қила олмаяпти. Шундан бери римликлар ўнта учрашувда генуяликларни тиз чўктирган ва уч марта очко бўлишга холос.
Бугунги ўйин олдидан “Женоа” мухлислари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Одатдагидек, асосий нишон жамоанинг ҳужум чизиғи бўлди. Эътиборингизга, мухлислар қолдирган изоҳларни ҳавола этамиз.
Virginio Manco:
Баллардини таркибни қандай шакллантирганига жуда қизиқяпман. Тўрта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Шомуродов ва Зайц каби футболчиларни майдонга туширмаслик керак.
Martino Masciullo:
“Рома” қарши ўйин жуда оғир бўлади, лекин жамоага ишонаман. Ижобий натижа қайд этишда захира ўриндиғидаги футболчиларимиз асосий омил бўлади. Шомуродов ва Пандев учрашув давомида ўйинга қўшилиб, чарчаб қолган рақибга қарши баҳсда натижа қила оладиган ҳужумчилардир. “Рома” эса Европа Лигаси ўйинлари билан анча толиқиб қолган бўлиши керак.
Maurizio Ambriani:
Ҳужум чизиғимиз кучсизлигини инобатга олиб, ғалаба учун имкониятимиз жуда паст. Дестро, Скамакка, Пандев ва Шомуродов қисқа муддатда муваффақиятли ўйнай олади холос. Пёнтек каби барқарор тўпураримиз йўқ.
Chiara Cisario:
Баллардини таркибдан Шомуродовни олиб ташлашига умид қиламан. Мен унинг ишончсиз ўйинини кўргим келмаяпти.
Pierluigi Pagliara: (Chiara Cisario фикрига жавобан)
Мен эса аксинча, Элдорга ишонаман. Бунда тарихий мантиқ бор. Бир замонлар осиёлик Атилла Римни забт этган эди. Балки бу гал Римни осиёлик футболчи Шомуродов тиз чўктирар?
Luigi Centonze:
Бизнинг асосий устунлигимиз – стандарт вазиятлар ва шиддатли ўйин. Шу боиз ҳужумга бақувват йигитлар – Шомуродов ва Скамаккани қўйиш керак. Бу тандемдан анчадан бери фойдаланмадик. Улар ўз қуввати билан рақибни қийнайди.
Davide De Matteis:
Мен таваккал қилиб, учта ҳужумчи билан ўйнашни таклиф қиламан. “Рома”нинг ҳимояси заифлигини инобатга олиб, 3-4-3 схемасини қўллаш керак. Бу усул Шомуродов, Дестро ва Пандевдан бир пайтнинг ўзида фойдаланиш имконини беради.
Maurizio Dell'Accantera:
Биз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишимизга ишонаман. Дестро ва Шомуродов гол уради. Маттиа узоқ масофадан, Элдор эса боши билан аниқ зарба йўллайди!
Фикрлар