Шомуродовнинг асосий рақобатчиси кетадиган бўляпти

“Рома” ёзги трансферлар вақтида аргентиналик юлдуз Пауло Дибалани қўлга киритганидан кейин олдинги чизиқдаги етакчилик айнан мана шу футболчига ўтиб кетди.

Бу ҳолат ўтган йилги тўпурар Тэмми Абрахамнинг пойтахтдаги фаолиятига таъсир ўтказиши мумкин. Ҳозирнинг ўзида англиялик футболчининг самарадорлигида пасайиш кузатилмоқда.

Айрим манбалар 24 ёшли форвардни Англия премьер-лигасига қайтиш орзуси безовта қилаётганини айтмоқда. Тэммига харидорлар етарли. “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” футболчини сотиб олишга тайёр.

Бироқ харидорлар орасида Абрахамни тарбиялаган “Челси”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. “Арситократлар” ўтган йили ёзда ҳужумчини “Рома”га трансфер қилганида унинг шартномасига 2023 йилнинг ёзида ўз тарбияланувчисини 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқини берувчи бандни киритган эди.

“Челси” хўжайинлари мавсум якунланиши билан мана шу бандни активлаштириш орқали Абрахамни Англияга қайтаришни режалаштириб қўйган.  

Тэмми Абрахам “Рома” ўтганидан кейин фаолиятини яна ривожлантириб юборди. У “бўрилар” сафида жами 61 маротаба майдонга тушиб, 29 та гол ва еттита ассист қайд этди.

“Рома”да Тэмми Абрахамдан ташқари яна икки нафар марказий ҳужумчи бор. Булар захира ўйинчисига айланиб қолган Элдор Шомуродов ва жамоага янги қўшилиб, англиялик ҳужумчидан унинг ўрнини тортиб олишга уринаётган Андреа Белоттидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
29/09/2022 21:54
Бари Бир запасда буласан мовринио булса