Шомуродовнинг дўсти Англиядан таклиф олди!
“Рома” универсал футболчиси Генрих Мхитарян ёзги трансферлар вақтида Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Арманистонлик ўйинчининг римликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Бош мураббий Жозе Моуриньо тажрибали шогирдини яна икки йил пойтахтда қолишини истаса-да, клуб мутасаддилари Мхитарянга маъқул келадиган шартнома бергани йўқ.
Шунга қарамай, тез орада эркин агентга айланадиган 33 ёшли ярим ҳимоячининг харидори кўпайиб кетди.
Арманистонлик плеймейкерни “Тоттенхэм” ва “Астон Вилла” ўз сафида кўрмоқчи. Бундан ташқари, Генрихга “Наполи” ва “Интер”дан ҳам жиддий чорловлар бўляпти.
Генрих жорий мавсум барча турнирларда 43 та ўйинда бешта гол ва тўққизта ассист қайтди.
“Рома”даги легионермиз Элдор Шомуродов арманистонлик футболчи рус тилини билгани учун у билан бошқалардан кўпроқ мулоқот қилишини айтганди.
Фикрлар