Шомуродовнинг голи Эрондан устун келишимизга етмади

Халқаро ўртоқлик ўйини доирасидаги Ўзбекистон - Эрон беллашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Эронликлардан Азмун ва Тареми урган 2 голга, миллий терма жамоамиздан Элдор Шомуродов 1 маротаба жавоб қайтарди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Жарима зарбаси пайтида Голбан дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Эронликлар посбони энди ўйин охиригача ёрдам олса керак.

  • 90+'

    Ўйин асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Эронликлардан яна бир футболчи тиббий ёрдам олди.

  • 88'

    Сиамакка зарба бериш имконини ҳимоячиларимиз бермади. 

  • 84'

    Сиамакка шифокорлар ёрдами керак бўлди.

  • 81'

    Қодирқуловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 77'

    Шомуродов ўрнига Сергеев майдонга тушди.

  • 77'

    Қобилов сариқ карточка олди.

  • 74'

    Ғоли ва Азмун захирага олинди. Саман ва Гаеди майдонга туширилди.

  • 71'

    Нуруллоҳи ва Тареми ўрнига Резаи ва Сиамак майдонга тушди.

  • 68'

    Таремининг зарбасини Суюнов қайтарди. Яхши имконият юзага келтиришди.

  • 65'

    Холомуҳаммедовнинг узатмаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

  • 64'

    Омид ва Карими майдонга тушди. Амири ва Хажи Сафи захирага олинди.

  • 63'

    Амирида офсайд. Тўп вакилларимизга ўтди.

  • 62'

    Суюновнинг тўпга чиқиб келиши бу гал фойда келтирди. Хавфли ҳужум бартараф этилди.

  • 59'

    Голбан бироз хавфли ўйнади. Хайриятки, вазият биз учун ижобий якунланди.

  • 58'

    Машарипов амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. Алибоевнинг зарбасига эса аниқлик етишмади.

  • 57'

    Голбан, Шукуров ва Алибоев майдонга тушди. Тўраев, Исмоилов ва Ашурматов захирага олинди.

  • 53'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродов ноқулай вазиятда турганига қарамай, аниқ зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди.

  • 52'

    Навбатдаги ҳужумимиз бесамар якунланди.

  • 51'

    ГОЛ! Жабрланувчининг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 51'

    Тареми жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти.

  • 48'

    Эронлик футболчи майдонда ўтирибди.

  • 46'

    Эркиновнинг жарима майдонига узатган тўпи кучсиз ва ноаниқ чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Алижонов ва Яхшибоев ўрнига Холмуҳаммедов ва Эркинов майдонга тушди.

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтмоқда.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Исмоиловнинг ноаниқ узатмаси навбатдаги қарши ҳужумни ҳам узиб қўйди.

  • 43'

    ГОЛ! Азмун жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

  • 41'

    Форсларнинг илк бурчак зарбаси бесамар кетди.

  • 41'

    Тўраев энг сўнгги паллада Ахмунга имкон бермади.

  • 40'

    Бурчак узатмасига бош билан яхши зарба бера олмаган бўлсак-да, ҳужумнинг иккинчи темпи анча хавфли чиқди.

  • 39'

    Алижоновнинг узатмаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

  • 37'

    Алижоновнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Дарвозабон муштлари билан тўпни уриб юборди.

  • 34'

    Азмуннинг олис масофадане берган зарбасини Суюнов ушлаб олди. Марказда яна тўпни олдириб қўйишимиз ушбу вазият юзага келишига сабаб бўлди.

  • 32'

    Шомуродовга узатилган навбатдаги тўп ҳам ноаниқ чиқди.

  • 31'

    Элдор ажойиб тарзда қочиб бориб, зарба берди. Қойил, Элдор. Ноаниқ бўлса-да, ҳаракат учун мақтовларга арзийди.

  • 30'

    Эронликлар ҳужумини тўхтатишга эришдик.

  • 28'

    Шомуродов ташлаб берган тўпни Қодирқулов дарвозага йўллади. Ноаниқ. Аммо Санжарни олқишласак арзийди.

  • 26'

    Жамоалар майдон марказида ўйнай бошлади. Вакилларимизнинг тўп билан муомаладаги ишлари анча яхшиланиб қолди.

  • 24'

    Алижоновнинг ҳаводан узатган тўпига Машарипов ета олмади.

  • 22'

    Яна бир вазиятда тўпни қабул қилишдаги хатони деб имкониятни қўлдан бой бердик.

  • 21'

    Яхшибоев жарима майдони ичида йиқилди. Мухторов ҳаммаси жойида деб ҳисоблади.

  • 20'

    Шомуродов яхши имконият ҳосил қилиши мумкин эди. Аммо тўпни узоқлаштириб юборди. Дарвозабон уни узоқлаштирди.

  • 18'

    Эрон прессингда яхши ўйнамоқда. 

  • 16'

    Шомуродовнинг иккинчи қаватдаги устунлигидан рақибларимиз бохабар. Бизникилар эса ҳаводан тўп узатишдан тўхтамаяпти.

  • 15'

    Азмуннинг зарбаси Элдордан ҳам ўтганди. Шукрки, сукинлашди ва дарвозабон бир амаллаб уни ушлаб олди.

  • 15'

    Марказда кўп тўпни йўқотмоқдамиз. Абрамов марказдагиларни тезроқ алмаштирмаса бўлмайди, чоғи.

  • 14'

    Дарвозамизга йўлланган навбатдаги зарбага ҳам ҳимоячиларимиз имкон бермоқда, яхшики, ноаниқ.

  • 11'

    Маврказда тўпни олдириб қўйганимиз ортидан дарвозамиз хавф остида қолди. Хайриятки, форслар якуний нуқтада адашмоқда.

  • 10'

    Эронликларнинг қарши ҳужуми жуда хавфли чиқди. Азмун дарвозабон майдончаси ичида Суюновга тегинди. 

  • 8'

    Суюновнинг қўпол хатосидан сўнг, эронликларда яхши имконият ҳосил бўлди. Азмуннинг ўта қулай имкониятдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 6'

    Бурчак узатмасига Қобилов берган зарба ноаниқ чиқди.

  • 6'

    Яхшибоевнинг ўнг қанотдан кириб бориши ва узатмаси бурчак зарбаси ишлашимизга сабаб бўлди. 

  • 5'

    Суюнов ўз вақтида тўпга чиқиб рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 4'

    Дастлабки дақиқаларда рақибларимиз тўпга эгалик қилмоқда.

  • 2'

    Хажи Сафининг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 1'

    Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди. Ярим дақиқалик прессингдан сўнг, тўпга эга бўлдик.

  • 1'

    Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон.

  • 0'

    Энди терма жамоалар эсдалик учун суратга тушиб олишади.

  • 0'

    Азизлар, мадҳиямиз янграмоқда.

  • 0'

    Футболчиларимиз ва рақиб жамоа вакиллари майдонда саф тортишди. Навбат мадҳияларга. Дастлаб, эронликлар мадҳияси янграйди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Эронга қарши беллашувларда 10 маротаба майдонга тушган бўлсак, 1 та учрашувдагина ғалабага эришганмиз. 8 та ўйин форслар фойдасига ҳал бўлган. Яна бир беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаган.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Бугун миллий терма жамоамиз иштирокидаги учрашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rifatjon Polvonov
08/10/2020 20:28
Saviya degan narsa yo Jurnalistla faqat murabiyga paxta quyish bn ovora tanqid qayerda
&
Насаф
08/10/2020 20:22
Абдувохид неьматов нимага чакирилган узи. Бер ушангаям турсин варатага. Гол утказса хам зато опити ошади.йук була факат бир хил таркиб туширади. Ула ёдлавоган булани уйинини
&
Насаф
08/10/2020 20:19
Бир умр эрон кучли команда деб утиб кетиладими дейман. Сила качон кули буласила
&
Насаф
08/10/2020 20:16
Чунки галааа бунедкорни уйинчилари карри лутфуллаи тушургандан кейин нима булард. Тугрими Абрамов? Факат шу ахвол. Ундан кура хамма бунедкор клубини уйнатиб куя кол. Тугрими Абрамов? Билмадим бошка футболистла нимага чакирилган. Бир хил таркиб. Хеееееч таркиб узгармади узгармади. Шунаками Абрамов?
&
нодирбек.фк насаф
08/10/2020 20:02
Хаммасини пахта тиргани олиб чикиш керак була бошка нарсага ярамайди