Шомуродовнинг голи жамоаси очко олиши учун етмади

Италия А Серияси 34-туридан ўрин олган "Лацио" - "Женоа" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, майдон эгалари 1-таймда 2 та тўп киритишга муваффақ бўлди. 47-дақиқада ҳисобни қисқартирган генуяликлар 56-дақиқагача яна 2 та гол ўтказиб юборди. Кейинчалик, Скамакка ва Шомуродов аниқ зарбалари билан ҳисобдаги фарқни максимал тарзда қисқартирди.

Шу тариқа, катта қийинчилик билан ғалаба қозонган римликлар очколари сонини 64 тага етказиб олган ҳолда, 6-ўринга кўтарилиб олди. Бироз омад етишмаган "грифонлар" 36 очко билан онлайн жадвалда 13-поғонани банд этган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Шомуродов яна гол урди, "Женоа" Римда имкониятни бой берди!

  • 90+2'

    Қулай позицияга чиқиб борган Перрейрани Ровелла тўхтатди.

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Бираскига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 88'

    Скамакка жарима майдони ичида тўпни тўхтатди. Бироқ ҳимоячилар унга ҳалал беришни уддалади.

  • 87'

    Инзаги шогирдлари катта қийинчилик билан рақиб ҳужумларини қайтармоқда.

  • 85'

    Римликларнинг тезкор қарши ҳужумини Масьелло бартараф этди.

  • 83'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Фарес огоҳлантирилди.

  • 81'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДООООООООООООООООООВ!

    Қулай позицияга чиқиб борган Элдор аниқ зарбаси билан Рейнани ожиз қолдирди.

  • 80'

    ГОООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди!

    Жанлука Скамакка пенальтидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни қисқартирди!

  • 79'

    Милан Бадель жарима майдони ичида қўполлик эвазига тўхтатилди. Ҳакам нуқтага ишора этди.

  • 77'

    Тўп учун елкама-елка курашда Шомуродов рақиб ҳимоячисига имкониятни бой берди.

  • 74'

    Жарима майдони ичига етказиб берилган тўпга меҳмонлардан ҳеч ким ета олмади.

  • 72'

    Ўйин темпи пасайди. Томонлар тўпни марказда ушлаб турибди.

  • 69'

    Чиро Иммобиленинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 67'

    Элдор бу сафар жамоадоши узатган тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 66'

    Жарима майдони ичида 2 рақиби қуршовида қолиб кетган Шомуродов тўпни йўқотди.

  • 65'

    Марко Пьяца ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 63'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Элдор ноаниқ зарба берди.

  • 61'

    Корреа бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Бираски уни зарарсизлантирди.

  • 58'

    Ровелланинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 56'

    ГОЛ. "Лацио" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Жарима майдони ичида қулай позицияга чиқиб борган Хоакин Корреа аниқ зарбаси билан дублни расмийлаштирди.

  • 55'

    Пьяцанинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди.

  • 53'

    Меҳмонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 50'

    Иккинчи бўлимда "грифонлар" бироз фаолроқ ҳаракат қиляпти.

  • 48'

    ГОЛ. Мезбонлар дарҳол ҳисобдаги фарқни тиклади!

    Луис Альбертонинг чиройли зарбасини Перин қайтара олмади.

  • 47'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛ! "Женоа" ҳисобни қисқартирди!

    Гилоьненинг фаол ҳаракатларидан кейин Марушич ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    "Женоа" сафида 3 ўзгариш: Скамакка, Пьяца ва Гилоьне Дестро, Зайц ҳамда Радованович ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Генуяликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Баделнинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 43'

    ГОЛ. Иммобиле пенальтини аниқ амалга оширди!

    Нуқта қаршисига келган Чиро ўзидан чап томонга кучли зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 42'

    Жарима майдони ичида Радованович Иммобилени йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 41'

    Бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳам бироз ўйинга фаоллик қўшишга ҳаракат қилмоқда.

  • 38'

    "Женоа" анча суст ўйнамоқда. Рақиб ҳимояси ҳеч қандай қийинчиликсиз ҳужумларни бартараф этяпти.

  • 36'

    Тўп назорати "бургутлар"га қайтди. Улар темпни онгли равишда пасайтирди.

  • 34'

    "Женоа" ҳужумда айтарли ҳеч нима қила олмаяпти.

  • 32'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган мезбонлар бироз фаолликни пасайтирди.

  • 30'

    ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди!

    Радованович ўз жарима майдони ичида тўпни узоқлаштирмоқчи бўлиб зарба берди. Тўп Хоакин Корреага тегиб дарвозадан жой олди.

  • 28'

    Ҳаммаси жойида. Элдор ўйинни давом эттира олади.

  • 27'

    Элдор Шомуродов майдонда ётибди.

  • 25'

    Луис Альбертонинг яқин масофадан берган зарбасини Перин эгаллаб олди.

  • 23'

    Элдор жамоасининг чап қанотдан ташкил этилган ҳужумини муваффақиятли давом эттира олмади.

  • 21'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Рейна ушлаб олди.

  • 20'

    Меҳмонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандартга эга бўлди.

  • 19'

    Баллардини шогирдлари жарима майдони олдида "автобус" қўйган ҳолда ҳимояланмоқда.

  • 17'

    Ўйин римликларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 15'

    Альберто бурчакдан тўпни дарвозага йўллади. Перин тўпни қайтарди.

  • 13'

    Ладзарининг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 11'

    Жарима майдони ичида Луис Альберто тўпни ўзига бўйсундира олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 9'

    Рақибнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини Бираски тўхтатиб қолди.

  • 7'

    Генуяликлар майдон марказини босиб ўтишда катта қийинчиликка дуч келмоқда.

  • 5'

    Чиро Иммобиленинг бу сафарги уриниши ҳам анча хавфли чиқди. "Лацио" рақибни кучли босим остида ушлаб турибди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари фаоллик кўрсатмоқда. Иммобиленинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Перин қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
03/05/2021 01:58
Женоада саноқлий йошлар копи қариялар экан югуоишини қаранг ўзимизни чемпионатимиздаги исталган клуб женоани ютади бу аниқ бор гап хатто пролига жамоаларимизам астойдил ўйнаса женоани ютиб қўйаркан тахминимча шундай
Akbarali Abdunazarov
02/05/2021 20:37
Элдор барибир узини курсатади, шу клубида яхши уйинчилар кам, айникса химоячилар 18 ва 21 ракамли химочилар куп хато килди, урта химия жуда буш уйнайди!