Шомуродовнинг голидан кейин Моуриньо Абрахамни ҳимоя қилмай қўйди
Мураккаб характерга эга Жозе Моуриньонинг англиялик ҳужумчи Тэмми Абрахамга муносабати ўзгарди.
Италия матбуотининг ёзишича, шу пайтга қадар бу футболчини турли танқидлардан ҳимоя қилиб келган португалиялик мутахассис энди ўзи ҳам Абрахамга эътироз қила бошлади. Бу ҳолат, Абрахамнинг Япониядаги ўртоқлик учрашувларида ҳам гол ура олмаганидан кейин келиб чиқди. Хусусан, “Йокогама Маринос”га қарши ўтказилган баҳсда англиялик форвард майдонни қуруқ тарк этди. Унинг ўрнига майдонга тушган Элдор Шомуродов эса ўз ҳисобига битта гол ёздириб, жамоасини шармандали мағлубиятдан қутқариб қолди.
Жозе Моуриньо жорий мавсумда ўйини қовушмаётган Абрахамдан турли баҳона ва гап-сўзларини четга суриб, нималарга қодирлигини майдонда исботлаш кераклигини уқтирди.
Бош мураббий мавсумнинг қолган қисмида ҳужум чизиғида Андреа Белотти ва янги олинган Ола Сольбаккенга кўпроқ ишонч билдиришга қарор қилгани айтилмоқда.
Фикрлар