Шомуродовнинг ҳаракати зўр, бироқ...

А Сериянинг 32-турида “Рома” футболчилари чемпионатнинг энг заиф жамоаси – “Салернитана”ни қабул қилиб, базўр ғалаба қозонди. Меҳмонлар 82-дақиқагача ҳисобда олдинда борганди. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида Жозе Моуриньо томонидан қилинган ўзгаришлар, яъни майдонга захирадан Элдор Шомуродов, Карлес Перес, Николо Дзаньоло, Никола Залевски ва Жордан Веретунинг тиширилиши ўйин охирига келиб самара берди.

Узоқ вақт давомида мухлисларни хавотирда ушлаб турган “бўрилар” уч дақиқа ичида иккита гол уриб, мағлубиятни ғалабага айлантириб юборди.

рома шома

Италия чемпионати таҳлилчилари ғалабали ўйиндан кейин “Рома” футболчиларининг учрашувдаги ҳаракатларини баҳолаб чиқмоқда. Хусусан, Италия футболини ёритишда етакчилардан бўлган www.calciomercato.com сайти экспертлари римлик чарм тўп усталарининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

Руи Патрисио, 6.5 балл: 

Аввалги учрашувда йўл қўйган хатоларини тузатиш ва мухлислар олдида ўзини оқлаб олишга ҳаракат қилди. Анча ишончли ўйнаганига қарамай, рақиблар вакили Радовановичнинг зарбаси қайтара олмади. Иккинчи бўлимда, Григорис Кастаноснинг ҳужумини бартараф этиб, жамоасини қутқарди.

Мараш Кумбулла, 5.5 балл:

20 дақиқадаёқ сариқ карточка олиб, ҳаракатлари чекланиб қолди. “Салернитана” ўйинчиларига етарли қаришилик қила олмади. Танаффусда ўрнини Николо Дзаньолога бўшатиб берди.

Николо Дзаньоло, 6 балл:

Римлик мухлислар ўз ёқимтойини олқишлар билан кутиб олди. Николо ҳам бунга жавобан фаол ўйнашга ҳаракат қилди.

Крис Смоллинг, 7 балл:

Ҳимояда бехато ўйнади. Олдинга ёрдамга бориши кераклиги ҳис қилди. Ўйин охирида ғалаба тўпини киритиб, жамоасига уч очко олиб берди.

Рожер Ибаньес, 6 балл:

Қанотдаги ҳужумчиларни уюштиришда, босимни оширишда Стефан Эл-Шааравига ёрдам кераклигини англаб, фаол ўйнади. Бундан ташқари, рақибга ҳужум уюштириш имконини бермаслик асосий вазифаси эканини ҳам унутгани йўқ. Айрим ҳолатларда бу вазифаларни керакли даражада уддалашга қийналгани ҳам кўриниб қолди.

Рик Карсдорп, 5.5 балл:

Рик ўйин давомида рақиб футболчиси Лука Раньери билан курашишига тўғри келди. Айрим вазиятларда рақобатчисига имкониятни бой бериб қўйди.

Брайан Кристанте, 5 балл:

Норвегиянинг совуғи Кристантенинг суякларигача ўтиб кетган шекилли. Радовановичнинг голга айланган зарбасининг олдини ололмади. Анча бўш ўйнади.

Жордан Верету, 6 балл:

75 дақиқада Кристантенинг ўрнига тушди.Яқинда юз берган келишмовчиликлардан сўнг мураббийлар штаби ишончини оқлашга ҳаракат қилди.

Сержиу Оливейра, 6 балл:

У асосан ақлига таяниб ўйнайди. Бироқ, “Рома”дек жамоада бақувват мушакларни ҳам ишга солиш керак. Учрашув давомида Тэмми Абрахамни қулай вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. 68 дақиқада ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.

Элдор Шомуродов, 6 балл:

Элдор Шомуродов ўйинга фаол қўшилди. Тана ҳаракатларида енгиллик ва тезлиги сезилиб турди. Бироқ, бугунги кунда унинг бу иштиёқи гол уришга камлик қилмоқда.  Дарҳақиқат, учрашув охирлаб бораётган бир паллада ҳимоячилардан тезликда ўтиб, мураккаб вазиятдан аниқ зарба йўллади. Рақиб дарвозабони гол бўлишига йўл қўймади.

694124_original_1

Стефан Эл-Шаарави, 5 балл:

Никола Залевскига жойини бой берган Эл-Шаарави майдонда Генрих Мхитарянга ёрдам беришга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Зўр даврлари Хитой чемпионатида қолиб кетганга ўхшайди. 68-дақиқада ўрнини Залевскига бўшатиб берди.

Никола Залевски, 6.5 балл:

Майдонга қайтиб, асосий таркибга лойиқ эканини исботлаб қўйди. Жуда фаол ўйнади.

Феликс Афена-Гьян, 6 балл:

Истеъдодли футболчи бутун жамоани ҳаракатга келтиришга уринди. Бироқ унинг сераҳаракатлилиги кутилган самарани бермади. Тажрибаси камлиги панд бермоқда. Бироқ, унинг ўзи ўсиш учун тўхтамоқчи эмас.

Карлес Перес, 7 балл:

Феликснинг ўрнига тушган испан ҳужумчиси бир зарба билан “Олимпико”ни портлатди. Чемпионатдаги биринчи голидан кейин ҳам анча фаол ўйнади.

Генрих Мхитарян, 6 балл:

Арманистонлик футболчи асосан икки вазиятда назарга тушди. Тўртинчи дақиқада “Салернитана” дарвозасига биринчи зарбани берди. Кейин Эл-Шааравини қулай вазиятга чиқаришда тўғри пас бера олмади. Иккинчи бўлимда, Пересга голли пас узатди.

Тэмми Абахам, 6 балл:

Англиялик футболчи анча курашувчан чиқиб олди. Гол ура олмаган бўлса-да, бутун майдон бўйлаб курашдан тўхтамади. Ҳужумдан ташқари, ҳимоячиларга ёрдам беришни ҳам унутмади. Табиийки, ўйин давомида хатолар ҳам бўлди.

Жозе Моуриньо, 6 балл:

Бошида рақибни менсиагандек кўринда. Иккинчи бўлимда ҳимояилар сонини тўрттага етказишга мажбур бўлди. Иккинчи бўлимда амалга оширган алмаштиришлари ўз самарасини берди. Кучлироқ рақиб бўлганида Моуриньо анча қийналиб қоларди.

Шомуродов гол уролмаган ўйиндан сўнг Моуриньо нега узр сўради?

Шомуродовнинг устози Гвардиоладан зўр!

Шомуродовни кутяпмиз!

Шомуродов прессингни боплади, лекин...

Моуриньонинг нега жаҳли чиқди ёхуд у бугун Шомуродовни ўйнатадими?

Ўзбек легионери майдонга қайтиб, ҳаммасини жой-жойига қўйиши керак!

Ўзбек футболчисини Европада эътироф этишди

“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!