Шомуродовнинг жамоадоши тўйини нега бекор қилди?
"Ростов" клуби ҳимоячиси Дмитрий Чистяков коронавирус туфайли никоҳ тўйини бекор қилди.
“Менинг тўйим 19 май кунига белгиланган эди. Биз аллақачон ҳаммасини режалаштириб, тўловларни амалга ошириб қўйгандик. Ота-оналаримизга ҳам чипталар харид қилгандик. Кейин эса бу ерда пандемия бошланди. Сўнгра тўйни бекор қилишга қарор қилдик. Тахминларга кўра, май ойида вазият янада оғирлашиши мумкин”, - дейди футболчи.
Чистяков жорий мавсум “Ростов” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар