Шомуродовнинг жамоаси словак клуби билан дуранг ўйнади
Ads

Янги мавсумга Австрияда тайёргарлик олиб бораётган Россиянинг “Ростов” клуби бугун ушбу йиғин доирасида ўзларининг учинчи ўйинларини ўтказишди.

Бу сафар уларга Словакия олий дивизиони вакили – “Тренчин” рақиблик қилди. Мазкур ўйинда кучлар тенг келди – 1:1.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 60-дақиқада захирага олинди. Шу тариқа, Валерий Карпин шогирдларининг Австриядаги дастлабки йиғини якунига етди. Жамоа ўйин тугаши ҳамоноқ Россияга учиб кетди.

Назорат ўйини

“Ростов” (Россия) – “Тренчин” (Словакия) 1:1.