Шомуродовнинг кетиши янада тезлашиши мумкин. "Рома" Белотти трансферини эълон қилди

"Рома" Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

"Торино" собиқ вакили римликлар таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилди. У янги жамоаси билан 1 йиллик битимга розилик билдирган. Шунингдек, "бўрилар" келишувни яна 2 йилга узайтириш ҳуқуқига ҳам эга. 

Маълум бўлишича, Андреа "Рома" сафида 11-рақам остида тўп тепади. У аввал "Торино"да 9-рақамга эгалик қиларди. Аммо ҳозир Рим клубида бу рақам Тэмми Абрахамга тегишли ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Белотти айнан Элдор Шомуродов ўйнайдиган ҳужум позициясида ҳаракат қилади. Унинг келиши ҳамюртимизнинг бошқа жамоага ўтишини тезлаштириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!