Shomurodovning maydonga tushishi ham, "Jenoa"ni mag‘lubiyatdan qutqarib qola olmadi

  • 28 fevral, 2021, 20:56
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Italiya A Seriyasining 24-turidan o‘rin olgan "Inter" - "Jenoa" bahsi o‘z yakuniga etdi. Unda mezbonlar 3:0 hisobida g‘alaba qozondi. 

Tecno

Milanliklar tarkibida gollarga Lukaku, Darmian va Sanches mualliflik qildi. 

Eldor Shomurodov o‘yinning 62-daqiqasida zaxiradan maydonga tushirildi. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+3'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Перин жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани қайтарди. 

  • 87'

    Беҳрами Санчесга нисбатан қоидани бузди. 

  • 84'

    Перишич ўрнига Янг майдонга тушмоқда. 

  • 82'

    "Гриффонлар" натижага рози кўринади. 

  • 79'

    ГОЛ! Санчес Лукакунинг зарбасидан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 76'

    Лаутаро ва Брозович ўрнига Санчес ва Гальярдини майдонга тушмоқда. 

  • 74'

    "Интер"нинг жарима зарбаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

  • 71'

    Мелегони ўрнига Портанова майдонга тушмоқда. 

  • 69'

    ГОЛ! Дармиан Лукакунинг узатмасини голга айлантирди. 

  • 66'

    Элдорнинг узатмасини Пьяца ўзига бўйсундира олмади. 

  • 66'

    Генуяликларнинг прессинги фойда келтира бошлади. 

  • 64'

    "Шома"га узатилган тўп кучсиз чиқди. 

  • 62'

    Гильоне ва Скамакка ўрнига Пандев ва Шомуродов майдонга ташланди. 

  • 60'

    "Женоа" тўпни орқа чизиқда назорат қилмоқда. 

  • 58'

    "Интер" прессингни кучайтирди. 

  • 56'

    Лаутаро ноодатий услубда жарима майдончасига ёриб кирди. Шерикларига узатган тўпни эса, Перин қайтариб юборди. 

  • 55'

    Перишичнинг ўтиб кетишига Гольданига йўл қўймади. 

  • 53'

    Шкриньяр жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 50'

    "Женоа" ҳужумга ўтишга шошилмаяпти. Ўзгаришлар ҳам марказни мустаҳкамлашга қаратилди. 

  • 48'

    Иккинчи таймни ҳам "Интер" хотиржам бошлади. 

  • 46'

    Стротман ва Радованович захирага олинди. Онгюэн ва Беҳрами уларнинг ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Чиборранинг хатосидан унумли фойдаланган Маттэо Дармиан бир неча қадам олдинга юрди. Зарба оёққа мослашмади. 

  • 43'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Ҳанданович осонлик билан ушлаб қолди. 

  • 41'

    "Интер" таймнинг шу ҳисоб билан якунланишига қарши эмасдек. 

  • 40'

    Стротман сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 39'

    Генуяликлар штурм уюштирмоқда. 

  • 37'

    "Женоа"нинг ҳужумлари якуний зарбагача етиб бормаяпти. 

  • 35'

    Барелланинг нозик зарбасини Перин пайқаб қолди. 

  • 33'

    "Интер" прессингдан қисқа паслар билан чиқиб кетмоқда. 

  • 31'

    Иккинчи қаватдан узатилган тўпни узоқлаштиришда Ханданович бироз хатога йўл қўйди. Такрорий зарбани словениялик посбон бир амаллаб қайтарди. 

  • 30'

    Лукакунинг рейди ва берган зарбаси хавфли чиқди. Перин аранг тўпни ушлаб қолди. 

  • 29'

    Ровелланинг узатмаси ноаниқ кетди. "Интер" ҳужуми барбод бўлди. 

  • 27'

    "Интер" анча хотиржам ўйнамоқда. 

  • 25'

    Лукакунинг олис масофадан берган зарбаси Перин томонидан қайтарилди. 

  • 24'

    Лаутаро зарбаси йўлига ҳимоячилар чиқиб келиб улгурди. 

  • 22'

    Лукакунинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 21'

    Лаутаронинг рейди сўнгги паллада зарарсизлантирилди. 

  • 18'

    Сапата майдон марказида Бареллага нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

  • 16'

    Бурчак зарбаси пайтида Лаутаро Шкриньярнинг узатмасини дарвозага жойлаб юбора олмади. 

  • 15'

    Лукакуга нисбатан майдон марказида қоида бузилди. 

  • 13'

    Перишичнинг узатмаси ўтмади. 

  • 11'

    Ровелланинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 10'

    "Интер" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

  • 8'

    Скамакканинг зарбаси Ханданович томонидан ушлаб қолинди. 

  • 7'

    Ўнг қанотдан Скамакка манзилига узатилган тўп кучли чиқди. 

  • 6'

    "Женоа" эрта прессинг уюштиришга ҳаракат қилмоқда. 

  • 4'

    Голданига майдон марказида жиддий равишда қўполлик ишлатди. 

  • 2'

    "Женоа" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 1'

    ГОЛ! Лукаку биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очди. Ҳимоячилар уни тўхтатиб қола олмади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Интер" - "Женоа" баҳси бошланиш арафасида. Ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!