Шомуродовнинг ўрнини босадиган ҳужумчи топилмади!

Россия премьер-лигасида “Ростов” ўз ўйин услуби билан ажралиб турадиган жамоа ҳисобланади. Бош мураббий Валерий Карпин кўп истеъдодларни кашф қилиб берган мутахассис сифатида ҳурмат қозонган. У қўллайдиган 4-3-3 схемаси жамоага ҳужумда ва прессингда устунлик беради, футболчиларнинг ўзини кўрсатиш имконини оширади.

Мутахассислар худди шу схемада икки йилдан бери ҳаракат қилаётган “Ростов”нинг ўтган йилги ва жорий чемпионатдаги натижаларини солиштириб чиқди. Маълум бўлишича, Валерий Карпин бултур Элдор Шомуродов етакчилигида жамоани тарк этган футболчилар ўрнини муносиб тарзда босадиган янги ижрочиларни топа олмаган ёки бўлмаса, улардан етарли даражада самара чиқа олмаган.

56063af2cb81be5186aeb9337f99924b5f78d9f58b21b388610982

“Ростов” айни пайтда чемпионатнинг сўнгги тури олдидан 43 очко билан 9-ўринда турибди ва яна бир поғонада кўтарилиш имкони бор холос. Демак, Карпин жамоаси Европа Лигаси мусобақасига чиқа олмайди.

Шомуродов ўйнаган даврда – яъни, ўтган йилги  чемпионатни ростовликлар бешинчи ўринда якунлаб, Евромайдонда тўп тепиш имконига эга бўлганди ва яхши биламизки, ростовликларнинг Европа Лигасидаги илк учрашувида Элдор Шомуродов “Маккаби” дарвозасини ишғол қилганди.

2019-2020 йилги мавсумда “Ростов” 45 та голидан 38 тасини карантин жорий қилингунича киритган ва бу лигадаги иккинчи кўрсаткич эди. Шу голлардан 11 таси Элдор Шомуродовнинг аниқ зарбасидан кейин урилганди. Таҳлилчилар бу жамоанинг энг устун томони ҳужум ва ярим ҳимояда индивидуал кучли ўйинчиларнинг жамлангани эканини таъкидламоқда.

5386857cc0b60ae7663015ac90f99e5560782aaf69627030177163

Статистика ҳам гол+пас тизимидаги натижаларда буни тасдиқлади:

Элдор Шомуродов: 11 та гол +6 пас

Алексей Ионов: 6 та гол + 7 пас

Хорен Байрамян: 4 та гол + 4 пас

Шомуродов бир ўйинда ўртача 74 фоиз тўпни рақибдан олиб қўйгани билан ажралиб турганди.

Ёзги ва қишки трансферлар вақтида “Ростов”ни Элдор Шомуродов (“Женоа”), Алексей Ионов (“Краснодар”), Ивелин Попов (“Сочи”), Евгений Чернов (“Краснодар”), Дмитрий Чистяков (“Зенит”), Бахтиёр Зайнутдинов (ЦСКА) ва Роман Еременко (жамоасиз) тарк этди.

Уларнинг ўрнига Давид Тошевски (“Работнички” Македония), Кенто Хашимото (“Токио” Япония), Дмитрий Полоз (“Сочи” Россия), Владимир Обухов (“Тамбов” Россия), Александр Павловец (“Динамо-Брест” Беларусь), Понтус Алмквист (“Норрчепинг” Швеция), Армин Гигович (“Хельсингборг” Швеция), Хайтам Алеесами (“Амьен” Франция), Али Соу (ЦСКА Болгария) ва Россиянинг турли клубларидан бошқа футболчилар келиб қўшилди.

Бироқ Карпиннинг янги шогирдлари эскилари кўрсатган натижалардан анча узоқда юрибди. Хатто айрим статистик кўрсаткичлар бўйича ҳозирги футболчилар ўзларидан олдингиларга ета олгани йўқ.

Энг кўп зарба берган ўйинчилар “Топ-6”: Норманн (бир ўйинда ўртача 1,5 зарба), Попов (1,5 зарба), Еременко (1,6 зарба) ва Шомуродов (1,6 зарба)  ва Павел Мамаев (1,9 зарба)

Зарба учун қулай тўп узатиш: Ионов ( бир ўйинда  ўртача 1,8 пас), Зайнутдинов (1,8 пас), Еременко (1,2 пас) ва Шомуродов (1 пас).

Ўтган мавсумда жамоанинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов 11 гол ва 6 та голли пас муаллифи бўлган эди. “Ростов”нинг бу галги тўпурарларидан Дмитрий Полоз олтита гол ва учта ассистни амалга оширган бўлса,  Хашимото ҳам олтита тўп киритди.  

86bf9925656105694d9897fb753fbae460782ac6dc906466998858

Хуллас, ўз ўйин услуби билан мухлису мутахассислар эътиборини қозониб келган “Ростов”нинг ҳозирги ўйинчилари ўтган мавсум юлдузлари даражасига кўтарила олмади. Италия А Сериясида ўйнаётган Элдор Шомуродовнинг ўрнини босадиган ҳужумчини топишнинг имкони бўлмаяпти.

А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти!

 Transfermarkt ўзбекистонлик тўпурарнинг Англия клубига ўтиш имконини баҳолади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!