Шомуродовнинг “Рома”даги фаолияти нима бўлади?

Италия футболини ёритаётган манбалар “Рома” ҳужум чизиғидаги вазиятни таҳлил қилмоқда. Хусусан, ўтган ёз “Жирона”дан катта суммага трансфер қилинган Испания чемпионати тўпурари Артём Довбик римликларга самара келтириб, охирги учрашувларда мунтазам гол урмоқда.

Бироқ замонавий футболда бир ўйинда ҳар доим барча ўйинларда иштирок эта олмайди. “Рома”да украиналик футболчидан ташқари фақатгина битта марказий ҳужумчи – Элдор Шомуродов бор.

29 ёшли ўзбек легионерига янги бош мураббий Иван Юрич ҳам етарли даражада ўйин амалиёти бераётгани йўқ. Шомуродов аввалгидек фақат сўнгги дақиқаларда майдонга тушириляпти. Беш-ўн дақиқа нафақат ўзини кўрсатиш, балки ўйинга киришиб кетиш учун ҳам етмай қоляпти.

“Рома” қишки трансферлар вақтида бир неча ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Улардан бири Элдор Шомуродов ўрнига Артём Довбикка ўринбосар олиб келиш. Римликларнинг мўлжали аввал “Удинезе”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб, “Эвертон”га ўтганидан кейин захирага михланиб қолган португалиялик Бетони трансфер қилишдан иборат.

Айни пайтда икки манба “Рома”га “Шомуродов маъқулми ёки Бетони трансфер қилиш керакми?”, деган мавзуда мулоҳаза юритяпти.

Sports.uz портали ҳар икки санба позициясини ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола қилади.

AZSCORE.FR:

“Рома” Испания чемпинонати тўпурари Артём Довбикни “Жирона”дан олиш учун анча меҳнат қилишига тўғри келди. Римликлар украиналик ҳужумчи учун курашда бир неча клублар, хусусан, Довбикни Испанияда олиб қолишга уринган “Атлетико Мадрид” билан жиддий рақобатга киришди.

Артём Довбик “Рома”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қила бошлаганидан кейин Рим клуби мутасаддилари энди Элдор Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш ёки ижарага бериб юборишни режалаштиряпти.

Бу йўл орқали клуб ўзбек ҳужумчисининг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига ёрдам бермоқчи. Улар Артём Довбикка ўринбосар сифатида “Эвертон”даги португалиялик ҳужумчи Батони олиб келиш пайида. Илгари “Удинезе”да ўйнаб, тажриба  тўплаган бу ўйинчи Англия жамоасида асосан захирада қолиб кетмоқда.

CHIESADITOTTI.COM:

Мавсумнинг бошидаёқ Элдор Шомуродов ниҳоят “Рома”га муносиб ўйинчи бўлибди, деган фикр уйғонган эди. Лекин охирги хабарларга қараганда, клуб унинг ўрнига бошқа марказий ҳужумчи қидираётган экан.

“Женоа”да саккизта гол урганидан кейин 2021 йили 20 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига “Рома”га олиб келинган Шомуродовга катта умид боғланганди. Лекин вақт ўтиши билан ўзбек футболчиси захира ўйинчисига айланиб қолди. “Специя” ва “Кальяри”даги ижара муддатлари ҳам етарли сарамара бермади.

Янги мавсум бошида Элдор Шомуродов “Эмполи”га қарши учрашувда ўзига берилган бир неча дақиқа ичида гол урди. Шу гол туфайли “Рома”да олиб қолинган ўзбек футболчиси захирага михланди ва 25 августдан бери барча мусобақаларда жами 108 дақиқа ҳаракат қилди холос.

Энди “Рома” мутасаддилари 2021-2023 йилларда “Удинезе”да ўйнаб, А Серияда 21 та гол урган Бетони олиб келмоқчи. Португалиялик ҳужумчи 25 миллион евро эвазига 2023 йилнинг августида “Эвертон”га кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар 43 та беллашувда олтита гол урди.

Бизнингча, “Рома” яна бир самарадорлиги паст ҳужумчи олишига эҳтиёж йўқ. Чунки Элдор Шомуродовнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Қолаверса, Бетонинг шартномаси яна уч йил давом этади ва маоши ҳам ҳар мавсум учун икки миллион евродан ошади. Бу ҳолатда Элдор Шомуродовдан фойдаланиш яхши ечим бўлиб қолмоқда.

Ҳурматли мухлислар, сиз нима деб ўйлайсиз, Элдор Шомуродов “Рома”да қолгани маъқулми ёки бошқа жамоага ўтиши керакми?

Фикрларингизни изоҳда қолдиринг...

Файзуллаевнинг Европага кетишига нима тўсқинлик қиляпти?

Ҳусанов Европада чўққига кўтариляпти!

Шомуродовга янги шартнома таклиф қилаётган “Рома”да кутилмаган воқеалар авж олмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fcnasafuz
14/10/2024 11:20
Элдорнинг агентларига рахмат айтиш керак, пухта контракт тузишган Рома билан. Шу ҳолати ҳам зўр Элдорни, маблағ ҳам, мавқе ҳам зўр. Ўйин амалиёти тренировкада ҳам бўлаверади. Термага фойдаси тегса бўлди.
Imomali
13/10/2024 21:41
Элдои Испснияга кетиш керак
.... ....
13/10/2024 21:41
Roma Italiyani, Spartaki. Ula broni uynatgandan kora uzinikiga vaqt berishi afzal koradi. Lekin futbalist tarafdan contract moliya tarafi bor. Pulli ish xal qilinsa. 90 minut inkoniyat beradigan komandaga utib uynagan yaxshi romada skameykada utirgandan kora.
Узимдааа Мендааа
13/10/2024 21:01
Тан олиш керак Элдорнинг ромада кетмани учмайди давнооо кетиши керак эди у ерда захирада тамошабин булиб утиргандан файдо йук
&
Зарипов шоимкул
13/10/2024 20:30
Романа колса энди захирага михланиб колади яхшиси кетгани макул
&
АНГЕЛ СТАРТ
13/10/2024 19:26
Ромада барибир Элдор бир мартага уз урнини курсатиш ва уз сузини айтиши керак.
&
АНГЕЛ СТАРТ
13/10/2024 19:25
Менимча колгани макул бир сезон омадини бериб колса.Топ клубларга утишига имкони булади.
Абдилхамит
13/10/2024 19:15
Ромадан кетгани макул