Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши собиқ жамоасига қанча даромад келтиради?
Элдор Шомуродовнинг "Женоа"дан "Рома"га ўтиши ҳамюртимизнинг собиқ жамоаси - "Ростов"га қанча даромад келтириши маълум бўлди.
Eurostavka тарқатган маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи “Женоа”дан “Рома”га ўтгач, рус клуби трансфердан келадиган пулнинг 15 фоизига эгалик қилади.
Агар римликлар аввал хабар берилганидек Элдорни 2,5 миллион еврога ижарага олса, у ҳолда "Ростов" 375 минг евро ишлаб олади.
Агар "Рома" ижара муддати якунлангач, Шомуродовни 17 миллион еврога тўлиқ сотиб олишга қарор қилса, ушбу пулларнинг 1,5 миллиони "Ростов"га берилади.
Эслатиб ўтамиз, “Женоа” Шомуродовни 2020 йилнинг кузида “Ростов”дан 7,5 миллион еврога сотиб олган эди.
Фикрлар