Шомуродовнинг

УЕФА Европа лигаси саралашининг плей-офф босқичи қуръа натижалари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган “Ростов” клуби ҳам ўзининг плей-оффдаги тахминий рақибларини билиб олди. Агар ростовликлар 3-саралаш раундида "Маккаби Хайфа"ни мағлуб эта олса, плей-оффга чиқади. 

Валерий Карпин шогирдлари плей-оффда мусобақанинг гуруҳ босқичига чиқиш учун “Тоттенхэм” ёки “Шкендия” клубларидан бирига қарши баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)