Шомуродовнинг устози премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзод
Россия премьер-лигаси ўзининг расмий сайтида чемпионатнинг ўтган август ойидаги энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатдан Олег Кононов («Спартак» , 5та ўйин, 10 очко), Виктор Гончаренко (ЦСКА, 5та ўйин, 10 очко), Юрий Семин («Локомотив», 5та ўйин, 10 очко), Валерий Карпин («Ростов», 5та ўйин, 10 очко) ва Сергей Матвеевлар («Краснодар», 5та ўйин, 11 очко) жой олишди.
Энди ойнинг энг яхши футболчиси мухлислар ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижаларига кўра аниқланади.
Фикрлар