"Шўртан" ҳам ўз сафига янги ўйинчиларни қўшиб оляпти

Про лига иштирокчиси Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ҳам режага асосан тайёргарлик ишларини олиб боряпти.

Яқинда “Машъал”га қарши назорат учрашувини (2:2) ўтказган “Шўртан” иккинчи босқич йиғинини якунлаганди. Эндиликда Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа учинчи босқичга киришишди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, “Шўртан” сафига яна бир қатор ўйинчилар келиб қўшилди. Булар: Даврон Исоқов (“Бухоро”), Нодирбек Абдухолиқов (АГМК), Фарҳод Имомов (АГМК), Абдувоҳид Шарипов (“Навбахор”) ва Акобир Қаюмов (“Бунёдкор”).

Режа бўйича, 29 январь куни Ғузорнинг БЎСМ майдонида навбатдаги синов назорат учрашуви доирасида “Шўртан” клуби Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxzod Shonazarov
29/01/2022 16:00
Трансферларлар борасида жонли эфир качон булади