"Шўртан" мураббийи: "Футболчиларимиз хатога йўл қўйишмади, фақат..."

BEPUL PROPAN

Суперлиганинг 9-турида “Сўғдиёна” – “Шўртан” (1:1) учрашувидан кейинги меҳмонларнинг вақтинчалик бош мураббийи Элдор Мойлиев ўйин ҳақида шундай деди:

"Яхши тайёргарлик кўргандик. “Сўғдиёна” жамоасини ўрганиб чиқдик ва ўзимиз иккинчи майдонда кутиб олиб, қарши ҳужумда омадимизни синаб кўрмоқчи бўлдик. Биринчи бўлимда бу режамиз ўхшади. Анча хавфли вазиятлар яратдик. Фақатгина имкониятлардан фойдалана олмадик.

Иккинчи бўлимда қизил карточкадан кейин ҳимояда ўйнашга мажбур бўлдик. Охирги дақиқаларда мувозанатни йўқотганимиз эвазига дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимиз хатога йўл қўйишмади. Фақат рақиб ўйинчисини бироз қочирдик ва бундан фойдаланиб кетди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!